Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси
Самарқанд давлат университети
ботаника кафедраси мудири
Жалов Холмурод Ҳакимович
Биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 2008 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Зарафшон дарёси ўрта оқими ҳавзаси ёсинтоифалари” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини 2018 йилда муваффақиятли ҳимоя қилган.
Жалов Холмурод Ҳакимович фаолияти давомида 2 та монография, 3 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма, 7 та ўқув услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 6 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда, шу билан биргаликда маҳаллий ва хорижий журналларда 40 дан зиёд мақолалар эълон қилган.
Жалов Холмурод Ҳакимович фаолияти давомида Хитой Фанлар Академияси, Erasmus+ дастур лойиҳаси доирасида Чехия аграр университети, Исландия қишлоқ хўжалик университетларида илмий стажировкада бўлган.
Scopus
Google Scholar
ResearchGate
Web of Science
Ботаника кафедраси аъзолари
![]() |
Хайдаров Хислат Қудратович +998946896438 haydarov@rambler.ru Хислат Хайдаров биология фанлари доктори, профессор. “Зарафшон водийсида тарқалган жийда (Elaeagnus L.) турларининг биологик хусусиятлари ва меваларининг полиморфлиги” мавзусида номзодлик, 2018 йилда “Ўзбекистон флорасида Elaegnaceae Juss. оиласи” мавусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий фаолияти давомида 300 яқин илмий ишлар эълон қилинган бўлиб шундан 2 монография, 2 дарслик, 5 қўлланма, 26 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 60 дан ортиқ Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳамда бошқа нашрларда 200 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. Ҳозирги кунда ўсимликлар морфологияси, систематикаси, интродукцияси, экологияси, дориворлик ҳамда дендрология ва палеонология соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.
|
Умурзакова Зебинисо Искандаровна Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 1981 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2003 йилда “Биологические особенности и интродукция топинамбура (Nelianthus tuberosus L.) на лугово - болотных почвах Самаркандской области” мавзусида биология фанлари номзоди илмий даражасини олган. Зебинисо Умурзакова илмий фаолияти давомида 140 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Шунингдек, 2 дарслик, 1 монография, 7 ўқув қўлланма, 25 услубий қўлланма ва тавсиялар муаллифи. Бугунга қадар 5 дан ортиқ мақоласи Sсopus ва WOS базасидаги журналларда эълон қилинган. https://scholar.google.com/citations?view_op=list_works&hl=ru&hl=ru&user=6SWCqqYAAAAJ
|
|
Исламов Бўстон Султанович Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 2018-йилдан буён фаолият юритиб келади. 1995-йилда “Биоэкологические особенности и введение в культуру некоторых перспективных видов рода кузиния (Cousinia Cass.)” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
|
|
![]() |
Муҳаммад Зафар Биология фанлари бўйича фалсафа доктори Муҳаммад Зафар 2022 йилдан бошлаб Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Ботаника кафедрасида профессор (ташқи ўриндош) сифатида фаолият олиб бормоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари билан ҳаммуаллифликда Scopus ва Web of Science базаларида индексланадиган журналларда 30 дан зиёд илмий мақолалар чоп этган.
|
Номозова Зебунииcо Баҳроновна Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 1999-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2011-йилда “Самарқанд вилоятининг турли шароитларида интродукция қилинaётган Cynara scolymus L. нинг биоэкологик хусусиятлари” мавзусида биология фанлари номзоди илмий даражасини олган. Scopus 1
|
|
Муқумов Илҳом Ўктамович Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 2017-йилдан буён фаолият юритиб келади. 1993-йилда “Биологик фаол бирикмалар сақловчи айрим Ferula L. турларининг табиий захиралари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
|
|
Хасанов Муртоза Абдивалиевич
|
|
Аҳмедов Акбар Қиличбоевич Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 2007-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2018-йилда “Ўзбекистон флорасининг Lagochilus Bunge (Lamiaceae) туркуми камёб ва эндем турларининг онтогенетик структураси ва сенопопуляциялари ҳолати” мавзусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. https://apcz.umk.pl/EQ/article/view/EQ.2014.004 https://www.mdpi.com/1420-3049/26/6/1755 https://sciendo.com/article/10.2478/eko-2022-0033 https://www.researchgate.net/profile/Akbar-Akhmedov
|
|
Зебохон Актамовна Расулова
|
|
![]() |
Норқулов Маъсуджон Маъруфович
|
![]() |
Очилов Улуғбек Абдуҳамидович
|
Нуруллаева Нодира Сайфуллаевна Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 2019-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022-йилда “Жингил (Lycium L.) туркум турларининг морфобиологияси ва фойдаланиш истиқболлари” мавзусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Scopus
|
|
![]() |
Ботаника кафедраси ҳақида
Ботаника кафедраси тарихий классик кафедралардан бўлиб, 1927 йилда Ўзбекистон давлат университети (ҳозирги Самарқанд давлат университети) ташкил этилган пайтдан бошлаб фаолият кўрсатиб келган. Ботаника кафедрасида флористика, хомашёшунослик, доривор ўсимликларни ўстириш технологияси ва интродукцияси йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб борилади. Кафедранинг илмий стратегияси яратилиш заминида акад. Қ.Зокиров, акад. Ж.Саидов, проф. Н.Меркулович, проф. М.Попов, проф. Е.Проскоряков, проф. Ж.Қобулов, проф. М.Икромовва Н.Амирханов, О.Мусинова, Х.Нормуродов олимларнинг ҳиссаси бениҳоят катта. Ҳозирги кунда ботаника кафедрасида 11 та профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Шулардан 1 та фан доктори, профессор, 9 нафар фан номзодлари, доцентлар ва катта ўқитувчилар. |
![]() |
Кафедра қошида олтин фонд Гербарий коллекцияси ҳам мавжуд. Ушбу гербарийлар тўплами миқдори ва аҳамияти жиҳатидан ЎзР ФА қошидаги Ботаника институтининг гербарий фондидан кейин республикамизда иккинчи ўринда туради. Гербарийлар кафедра тарихи билан боғлиқ бўлиб, 1900 йиллардан асосан Зарафшон водийси ва Ўрта Осиё ҳудудидан кафедра олимлари – устозлар томонидан йиғилган. Ҳозирда, гербарий маълумотларининг информацион компьютер базасида рақамли электрон каталогини яратиш устида ишлар олиб борилмоқда. |
![]() |
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари
Бакалавр
• Ботаника (Ўсимликлар анатомияси ва морфологияси)
• Ботаника (Тубан ўсимликлар систематикаси)
• Ботаника (Юксак ўсимликлар систематикаси)
• Т/ф Ботаника тадқиқот усуллари
• Биология ўқитиш услубияти
• ЎзР Қизил китобига мансуб ноёб доривор ўсимликлар
• Т/ф Маҳаллий ўсимликлар
• Биология асослари. Ботаника
• Ботаника ва ўсимликлар физиологияси
Магистратура
• Дендрология
• Ўсимликлар интродукцияси
• Бриология ва лихенология
• Биохилми-хиллик
• Палинология
• Ўсимликлар географияси
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар