Бўлими бошлиғи

 

Санақулов Шохрух Мустафоевич

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99890 466 10 55
  •  Электрон почта: 

Биография

2014-2018  йиллар Самарқанд давлат университети талабаси

2018-2020  йиллар Самарқанд давлат университети магистранти

2020-2022 йиллар Самарқанд шаҳар 57-ўрта мактабда ўқитувчи

2022- йилдан  Самарқанд давлат университетининг Астрономия ўқув-илмий маркази  бошлиғи

 

Астрономия ўқув-илмий маркази  (АЎИМ)

Фан ва таълимни янада ривожлантириш,Самарқанд минтақасида астрономия соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида ЎзРФА   Астрономия институти ҳамда Самарқанд давлат университетининг СамДУ қошида ʻʻАстрономия ўқув-илмий марказиʻʻ ташкил этиш ҳақидаги (2004 йил 1-март) қўшма қарори ва ушбу қарорнинг ижросини таминлаш мақсадида СамДУ нинг 2004-йил 29-мартдаги №50-иж қарорига мувофиқ СамДУ қошида “Астрономия ўқув-илмий маркази” (АЎИМ) ташкил этилган.АЎИМ да оптик кўзгуси диаметри 0,48м бўлган “Грубб-Парсонс” телескопи мавжуд, телескопга замонавий ЗАҚ (Зарядли Алоқа Қурилмаси) камераси ҳам ўрнатилган бўлиб, у коинотнинг энг узоқ объектларини ҳам сифатли тасвирга олиш имкониятига эга.АЎИМ да 3 штат бирлиги асосида шаклланган кузатувчилар гуруҳи фаолият олиб боришади.СамДУ Физика факултети астрономия йўналишининг бакалавр ҳамда магистрантлари АЎИМ да турли мавзулардаги Битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертатсия ишларини бажаришмоқда, ҳамда таянч доктаратлар ҳам диссертация иши бўйича кузатувлар олиб боришмоқда. АЎИМ ходимлари томонидан, кузатиш ишлари асосан Майданак баландтоғ обсерваториясида амалга оширилаётган “Блазар телескоплари йиллар оша” деб номланган Халқаро дастурга мувофиқ, бизнинг сайёрамизга нисбатан 280 Мпк масофада жойлашган БЛ-Лаc объектларини кузатиш ишлари ҳам давом эттирилмоқда.2007 йили АЎИМ ходимлари томонидан ГСC 2007:761 рақамли ~ 6.5 соатлик айланиш даврига эга бўлган қўшалоқ ўзгарувчан юлдуз кашф этилди ва халқаро каталогга киритилди. (Бу юлдузнинг ёрқинлик дифференциал эгри чизиғи        δ = 0,05 юлдуз қиймати аниқлик даражасида топилди). Шунингдек, ушбу марказда 2007-2011 йиллар давомида “Блазар объектларнинг ёрқинлиги ўзгаришларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳа муваффақиятли бажарилди.  2017-2020 йилларга мўлжалланган “ВА-ФА-Ф2-006 Самарқанд ва Майданак обсерваторияларида астрофизик обектларнинг ўзгарувчанлигини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳа ҳам муваффақиятли бажарилди.