Самарқанд давлат университети

хорижий тиллар кафедраси мудири

Тагаева Сайёра Улашевна

tagaevasayyora27@gmail.com


Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси доценти (PhD). Мазкур кафедрада 2012 йилдан буён фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида 40 дан ортиқ илмий ишлар нашр эттирган. 1 услуби, 1 ўқув қўлланма ва 1 дарслик муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 20 га яқин мақоласи эълон қилинган. Бошқа нуфузли нашрларда 20 дан ортиқ мақолалар  чоп эттирган. 

Кафедра аъзолари

Юлдашев Муса Мухамматович

muso.yuldashev@mail.ru

 

Филология фанлари номзоди, профессор. 1968 йилдан бери Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. “Изҳорли гап синонимлари” мавзусида  номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Бир неча йиллар мобайнида университет касаба уюшмаси раиси, факультет декани, роман-герман тиллари кафедраси мудири лавозимларида фоият олиб борган.

Фаолияти давомида 2 дарслик, 35 ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи.  Шу кунга қадар 150 дан зиёд илмий ва илмий-услубий мақолалари Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Африка ва Польша каби давлатларнинг халқаро илмий нашрлари ҳамда республика журналларида чоп этилган.

Умрзаков Улуғбек Синдорович

ulugbek.umirzakov.66@mail.ru


Самарқанд давлат университети роман-герман тиллари кафедраси катта ўқитувчиси. 1994 йилдан  буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 
Фаолияти давомида 60 дан ортиқ илмий ишлар нашр эттирган. 3 услубий қўлланма, 2 ўқув қўлланма муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 5 мақоласи эълон қилинган. Бошқа нуфузли нашрларда 50 дан ортиқ мақолалар  чоп эттирган. «Ўзбек ва француз мақолларида контраст» мавзусида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқда. 

Мустанова Шоҳиста Ортиқовна

mustanovashoxista3@gmail.com

                                                 
Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси катта ўқитувчиси. Мазкур кафедрада 2006 йилдан буён фаолият юритиб келади. 
Фаолияти давомида 40 га яқин илмий ишлар нашр эттирган. 2 услубий ва 2 ўқув қўлланма муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 6 мақоласи эълон қилинган. Бошқа нуфузли нашрларда 30 га яқин мақолалар  чоп эттирган.

 

 

Бозорова Умида Қилечовна

umidabozorova1980@gmail.com

Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси. Мазкур кафедрада 2013 йилдан буён фаолият юритиб келади. «Бадиий матн  эмотивлиги: семантик-когнитив аспект (замонавий немис прозаси материаллари асосида)» мавзусида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқда. Фаолияти давомида 10 илмий ишлар нашр эттирган. 2 услубий қўлланма муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 2 мақоласи эълон қилинган.

Азимова Зуҳро Исматиллоевна

 zuhro.azimova@mail.ru

Ассистент-ўқитувчи. СамДУ хорижий  тиллар кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида жами 9  илмий ишлар муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 4, бошқа илмий нашрларда 5 мақола чоп эттирган. «Немис ва ўзбек тилида олмошлар тизимининг қиёсий-типологик тадқиқи» мавзусида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқда.

Умарова Ойзода Солижоновна

Хорижий тиллар кафедраси катта ўқитувчиси. 1995 йилдан буён Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедрасида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. 60 га яқин илмий ишлар муаллифи. Фаолияти давомида 3 услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек,  бугунги қадар 10  нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

Негова Фируза Шарифовна

f.negova@gmail.com

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида 2018 йилдан буён катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритади. Мустақил тадқиқотчи сифатида  “ESP and teaching English for students of Chemical faculty at SamSU” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Феруза Негова  фаолияти давомида 2 ўқув-услубий қўлланма ва 10 га яқин мақолалар муаллифи.  Wеb of Science базасига кирувчи журналларда 2 мақола эълон қилган.

http://annalsofrscb.ro/index.php/journal/article/view/2020

Абдусаломова Азиза Хомидовна

2013  йилдан бери Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети хорижий тиллар  кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келади. Абдусаломова Азиза фаолияти давомида 2 услубий қўлланмалар муаллифи бўлган. Шунингдек, бугунга қадар 20 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро журналларда эълон қилинган.

Хасанова Шахноза Зохировна

shahnozahasanova338@gmail.com

СамДУ хорижий тиллар кафедраси катта ўқитувчиси. 2019 йилдан буён мазкур кафедрада фаолият юритиб келади. Шу кунга қадар 20 га яқин илмий ишлари эълон қилинган. Халқаро журналларда 4 мақола нашр эттирган. 

Арзиқулова Хуршида Акбаралиевна

xurshidaarziqulova007@gmail.com


Самарқанд давлат университети Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Мазкур кафедрада 2024-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Фаолияти давомида 30 дан ортиқ илмий иш, 1 та рисола ва 1 та монография нашр эттирган. Хорижий илмий журналларда 10 та мақоласи, республика ва бошқа нуфузли журналларда эса 20 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. 2024-йилда 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эришган.

Низамова Гулноза Азатхановна 

gulnozanizamova8@gmail.com

Кафедра ассистенти. 2024-йилдан буён  СамДУ хорижий тиллар кафедрасида фаолият юритиб келади. Мустақил тадқиқотчи илмий изланиш олиб бормоқда .

Гулноза Низамова фаолияти давомида 3 илмий конференсияда  ва 3 республика журналларида мақола эълон қилган.

Собирова Зархала Болтакуловна

zarxalasobirova@gmail.com

Кафедра ассистенти. 2018-йилдан буён СамДУ хорижий тиллар кафедрасида фаолият юритиб келади. Зархала Собирова фаолияти давомида 12 та хорижий 6 та маҳаллий журналларда илмий мақола ва тезислари чоп этилган.

Толибова Шахзода Бахтиёровна
tolibovashakhzoda@gmail.com

Кафедра ассистенти. 2019-йилдан буён СамДУ хорижий тиллар кафедрасида фаолият юритиб келади.
Шахзода Толибова фаолияти давомида 10 та хорижий ва 5 та маҳаллий журналларда илмий мақола ва тезислари эълон қилинган.

https://scholar.google.com/citations?view_op=list_works&hl=ru&user=MT_v098AAAAJ

 

Бурхонова Азиза Ихтиёровна
burkhonovaaziza@gmail.com

Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси. Мазкур кафедрада 2020-йилдан буён фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида 20 га яқин илмий ишлар нашр эттирилган! 1 та электрон платформа ва 1 та ўқув қўлланма муаллифи! Бошқа нуфузли нашрларда 15 га яқин илмий мақолалар нашр эттирган.

Хорижий тиллар  кафедраси ҳақида

Хорижий тиллар  кафедраси 1963 йилда роман-герман тиллари кафедраси номи билан доцент А.Клитнова ва доцент Т.Имомназаров  раҳбарлигида ташкил этилган .

Кафедра фаолияти жараёнида профессорлар Б.Турсунов, М.Холбековлар, доцентлар А.Нурмуҳаммедов, А.Нарзиқулов, Маматхонова, А.Эшонқулов, Б.Велмишевлар бошқарган ва фаолият юритганлар. Шунингдек филология соҳасида ўзининг етук илмий салоҳияти билан энг юқори ўринларда турган филология фанлари доктори профессорлар Н.Турниёзов, И.Мирзаев, А.Маматовлар бошқарган бўлса, кейинги даврларда профессор М.Бегматов, дотцентлар Г.Атаева, А.Хасановлар фаолият юритган. Ҳозирги кунда кафедрада 2 нафар профессор, 3  нафар (PhD)  доцент, 5 нафар катта ўқитувчи  ва 7 нафар ассистент-ўқитувчи илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб келмоқда.

Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари  Россия,  АҚШ, Украина, Африка, Полша ва Қозоғистон каби хорижий давлатларнинг нуфузли нашрларида эълон қилинган. Кафедра ходимлари томонидан илмий ишлардан ташқари шу кунгача инглиз,немис, француз ва лотин тилларидан элликдан зиёд  дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар чоп эттирилган. 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари.

Немис тили

француз тили

Инглиз тили

Дарс жараёнидан лавҳалар