Самарқанд давлат университети

психология кафедраси мудири

Кодиров Обид Сафарович 

+998902705702  obid.kodirov.79@mail.ru

Кодиров Обид Сафарович психология фанлари бўйича фалсафа доктори. 2012 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2022 йилдан психология кафедраси мудири. 2020 йилда “Ўсмирларда (11-15 ёш) жиноят мотивлари шаклланишининг психодиагностикаси ва психокоррекцияси” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 1 дарслик, 1 монография, 2 ўқув қўлланма ва 2 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек,  бугунги қадар Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда 2 ҳамда бошқа нашрларда 40 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган.

https://bilig.academiascience.org/index.php/isepsmj/article/view/845/771

https://bilig.academiascience.org/index.php/isepsmj/article/view/852/777

                                                                       Психология кафедраси аъзолари

Суюнов Очил Жумабоевич

suyunovochil@samdu.uz

Педагогика фанлари номзоди, доцент. СамДУ психология кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1992 йилда “Политехник таълим ўрта мактабда физикани ўрганиш омили сифатида” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Очил Суюнов фаолияти давомида 1 дарслик, 9 ўқув қўлланма, 1 монография, 6 рисола, 160 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. 5 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда илмий мақолалари эълон қилинган. 

Салахутдинова Мушарраф Исамутдиновна

salaxutdinovamusharraf@samdu.uz

Филология фанлари номзоди, психология кафедраси доценти. СамДУ психология кафедрасида 1999 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2004 йилда "Султон Масуд Мирзо Шоҳий" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Мушарраф Салахутдинова фаолияти давомида 2 монография, 9 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 2 Scopus базасига (2020 йил) кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://www.psychosocial.com/article/PR300034/22343/

Мусинова Рухшона Юнусовна

ruhshonamusinova@gmail.com

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ психология кафедрасида 2016 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2020 йилда “Социально-психологические особенности формирования креативной саморегуляции у будущих педагогов” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Рухшона Мусинова фаолияти давомида 2 монография, 4 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 4 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://www.psychosocial.com/article/PR200361/9900/

Атоева Гулшода Рабимовна

ataevagulshoda@samdu.uz

2022 йилдан психология кафедраси доценти. СамДУ психология кафедрасида 2003 йилдан буён фаолият юритиб келади. 

Гулшода Атоева фаолияти давомида 1 монография, 1 дарслик, 2 ўқув,  1 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар 5 халқаро ва  10 дан ортиқ республика илмий нашрларида мақолалар эълон қилган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 3 мақоласи эълон қилинган.

https://www.psychosocial.com/article/PR300072/22421/

Шоназаров Асрор Махмаисоевич

shonazarovasror@samdu.uz

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Cамарқанд давлат университетида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг ижтимоий-психологик компетентлигини такомиллаштириш” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Асрор Шоназаров ўз фаолияти давомида ОАК эътироф этган 20 дан ортиқ халқаро ва 10 дан ортиқ илмий-амалий анжуманларда қатнашиб, юқори нуфузга эга бўлган хорижий журналларда илмий мақола чоп эттирган. Олим педагогик фаолияти давомида 1 ўқув-услубий қўлланма, 5 ўқув қўлланма муаллифи.

Умматова Ситора Шавкатуллоевна.

ummatovasitora@samdu.uz

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). CамДУ психология кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Рашк феноменининг оила муносабатларидаги гендер ва ёш фарқлари” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Ситора Умматова фаолияти давомида 2 монография эълон қилган. Олима бугунга қадар халқаро нашрларда 6, республика журналларида 10 дан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирган.  3 мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи нашрларда нашр қилинган. 

Урунов Азиз Шакирович 
azzega.085@mail.ru


CамДУ психология кафедрасида 2016 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2023 йилда “Ёпиқ туpдaги иxтиcocлaштиpилгaн мaктaб тapбиялaнувчилapи қaйтa жинoят coдиp этгaнлapнинг ижтимoий-пcиxoлoгик пpoфилaктикacи” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Азиз Урунов фаолияти давомида 6 халқаро ва 10 дан ортиқ республика илмий нашрларида  мақолалар эълон қилган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналда 1 мақоласи чоп этилган.

https://www.psychosocial.com/article/PR300072/22421/

Товбаева Муқаддам Сафаровна

tovbayevamuqaddam@samdu.uz

 

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). CамДУ психология кафедрасида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Муаммоли оилаларнинг гендер муносабатларида психологик деспотизм профилактикаси” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Муқаддам Товбаева фаолияти давомида 1 монография, 1 услубий қўлланма, 2 услубий кўрсатма муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар 6та халқаро ва  10 дан ортиқ республика илмий мақолалари 3 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

 

Бахрамова Абира Абдуллаевна

baxramovaabira@samdu.uz

СамДУ психология каферасида 1993 йилдан буён катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келади.

Абира Бахрамова фаолияти давомида 4 услубий қўлланма муаллифи. Халқаро  Sсopus журналларида 2 та, Web of Science базасига кирувчи журналларда 6 та (Импакт Фактор) хорижий ва республика илмий амалий  конференцияларида 40 дан ортиқ илмий мақолалари  эьлон килинган.

 

Элмуродов Улуғбек Юсуп ўғли

elmurodovulugbek@samdu.uz

Кафедра ассистенти. Шароф Рашидов номидаги СамДУ психология кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Улуғбек Элмуродов фаолияти давомида, хорижий ва республика журналларида 10 дан ортиқ мақолаларини нашр эттирган. 10 га яқин тезислар муаллифи.

Маматова Назира Джуракуловна

mamatovanazira@samdu.uz

Кафедра ассистенти. Шароф Рашидов номидаги СамДУ психология кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Назира Маматова фаолияти давомида хорижий журналларда 3, республика конференциясида 1 тезис ва мақолалар эълон қилган. “Никоҳ-оила муносабатлари  барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик  хусусиятлари” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради.

Туракулова Ирода Худайназаровна

turakulovairoda@samdu.uz

Кафедра ассистенти. Шароф Рашидов номидаги СамДУ психология кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Ирода Туракулова фаолияти давомида 1 дарслик, 1 ўқув, услубий қўлланма ва кўрсатмалар муаллифи. Хорижий ва республика журналларида 10 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. 

Шукуруллаев Хамидулла Нуруллаевич

shukrullayevhamidullo@samdu.uz

Кафедра ассистенти. СамДУ психология кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Хамидулла Шукуруллаев фаолияти давомида, хорижий ва республика  журналларида 5 дан ортиқ илмий мақолалар, хорижий, республика конференцияларида 10 дан ортиқ  тезислар эълон қилган.

Психология кафедраси ҳақида

Самарқанд давлат университети психология кафедраси 2022 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда кафедрада асосий штатда 25 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Улардан 6 нафари фан номзоди, доцентлар; 8 нафар психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 3 нафари катта ўқитувчи ва 11 нафари ассистентлардан иборат. Жамият тараққиётида ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган олий маълумотли мутахассислар қаторида, жумладан, Самарқанд давлат университети психология йўналишидан етишиб чиққан психологлар ҳам қарийиб 80 йил давомида ижтимоий ҳаётда хизмат қилиб келишмоқда. Университетда психология фани тараққиётига ҳисса қўшган олимлар – Султон Раҳимов (“Абу Али ибн Синонинг педагогик қарашлари”), Гавҳар Ёрмуҳаммедова (педагогик психология), Муса Халилов (“Талабаларда илмий дунёқарашни шакллантириш”), Тамара Абаева (оила психологияси), Нинел Григорева, Дамир Раббимов (психология тарихи), Зебо Ибрагимова (психологик хизмат), Зулайҳо Ҳасанова (“Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида оила мотивасияси”) ҳамда бугунги кунда ҳам ушбу фан йўлида изланишлар олиб бораётган инсон руҳияти билимдонлари Холбой Ибрагимов, Абдуҳалим Абдуаҳадов, Собир Мусинов, Мушарраф Салохутдинова, Азамат Саидов, Обид Қодиров, Фазилат Қучқорова, Рухшона Мусинова, Мухтасам Сулаймонов ва Абира Бахрамовалар университетнинг “Психология” йўналишини ҳозирги вақтда йилига 100-150 нафар психолог мутахассислар битиришларига асосий билимлар бериб келишмоқда.

Университетда 20 йилдан буён психология бакалавриат йўналиши мавжуд. Йўналиш битирувчилари жамият ишлаб чиқаришининг турли соҳаларида – таълим, соғлиқни сақлаш, ички ишлар идоралари, маданият, оммавий ахборот воситалари, спорт, савдо ва бошқа соҳаларда психолог мутахассис сифатида фаолият юритишмоқда.Сўнгги йилларда кафедрада 25 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатиб,  талабаларга таълим, маънавий тарбия бериш, битирувчилар мониторингини олиб бориш ва жамоатчилик фаолиятлари – оммавий тадбирларда фаол иштирок етиб келишмоқда. Кафедрада 2013 йилдан “Психологик марказ” ўқув-илмий лабораторияси ташкил етилган. Унда асосан психологик хизмат, психологик маслаҳат, психопрофилактика, психодиагностика ишлари йўлга қўйилган.

Кафедранинг ҳамкорлик алоқалари. Бугунги кунда республикамиздаги етакчи ОТМлари психология кафедралари ҳамда хорижий давлатлар психология илмий тадқиқот институтлари, жумладан, Москва психоанализ институти вакили психология фанлари номзоди, Федерал давлат илмий ташкилоти Россия таълим академияси психология институти катта илмий ходими, доцент Татяна Попова билан “Консултатив психология имкониятлари: Арт-терапия мисолида” мавзуси бўйича вебинар дарслар ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Шунингдек Қозон федерал университети психологлари билан илмий ҳамкорлик мавжуд.

Халқаро алоқалар бўйича 2022 йилда кафедра мудири доцент Обид Қодиров ташаббуси билан психология кафедраси Озарбайжон Республикаси Боку давлат университетининг психология  кафедраси ўртасида илм-фан, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Республикамиздаги етакчи ОТМлари психология кафедралари, Ўзбекистон Миллий университети, Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика университети, Бухоро давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан илмий-амалий ҳамкорлик ўрнатилган. Кафедра вилоятда ягона психологик хулоса бериш ваколатига эга ташкилот сифатида давлат органларига ишга киришга номзод шахсларга тавсифномалар беради, суд-психологик экспертизалар ўтказади ҳамда Самарқанд вилоятининг барча туманлари ва Самарқанд шаҳрида психопрофилактик ишларни олиб боришда барча ташкилотларга яқиндан ёрдам беради.

    Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

  • Бошқарув психологияси
  • Девиант хулқ психологияси
  • Дифференсиал психология
  • Ижод психологияси
  • Ижтимоий психология
  • Иқтидорли болалар психологияси
  • Илғор педагогик технологияларнинг психологик асослари
  • Индивидуал ва гуруҳий консултасия
  • Истеъмолчи психологияси
  • Когнитив психология
  • Конфликтлар психологияси
  • Креатив психология
  • Мактабгача таълим психологияси
  • Махсус психология
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Меҳнат ва муҳандислик психологияси
  • Мулоқот психологияси
  • Мутахассисликка кириш
  • Оилавий муносабатлар психологияси
  • Педагогик психология ва ПЎМ
  • Психоанализ асослари
  • Психогигена
  • Психогнетика
  • Психодиагностика ва експериментал психология
  • Психологик тадқиқот маълумотларини қайта ишлаш методлари ва технологиялари
  • Психологик хизмат
  • Психология назарияси ва тарихи
  • Психология феноменлари
  • Психологиянинг замонавий тармоқлари
  • Ривожланиш психологияси ва педагогик психология
  • Ривожлантирувчи тренинглар
  • Саломатликнинг ижтимоий психологияси
  • Социал психологик тренинг
  • Социал психология
  • Спорт психологияси
  • Стресс психологияси
  • Судга оид психология експертизаси
  • Ташкилотларда психологик хизмат
  • Тестология
  • Тиббиёт психологияси
  • Умумий психодиагностика
  • Умумий психология
  • Ўсмирлик даври психологияси
  • Шахслараро муносабатлар психологияси
  • Эксперементал психология
  • Этно ва дин психологияси
  • Юридик психология
  • Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Бошқарув психологияси
  • Девиант хулқ психологияси
  • Дифференсиал психология
  • Ижод психологияси
  • Ижтимоий психология
  • Иқтидорли болалар психологияси
  • Илғор педагогик технологияларнинг психологик асослари
  • Индивидуал ва гуруҳий консултасия
  • Истеъмолчи психологияси
  • Когнитив психология
  • Конфликтлар психологияси
  • Креатив психология
  • Мактабгача таълим психологияси
  • Махсус психология
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Меҳнат ва муҳандислик психологияси
  • Мулоқот психологияси
  • Мутахассисликка кириш
  • Оилавий муносабатлар психологияси
  • Педагогик психология ва ПЎМ
  • Психоанализ асослари
  • Психогигена
  • Психогнетика
  • Психодиагностика ва експериментал психология
  • Психологик тадқиқот маълумотларини қайта ишлаш методлари ва технологиялари
  • Психологик хизмат
  • Психология назарияси ва тарихи
  • Психология феноменлари
  • Психологиянинг замонавий тармоқлари
  • Ривожланиш психологияси ва педагогик психология
  • Ривожлантирувчи тренинглар
  • Саломатликнинг ижтимоий психологияси
  • Социал психологик тренинг
  • Социал психология
  • Спорт психологияси
  • Стресс психологияси
  • Судга оид психология експертизаси
  • Ташкилотларда психологик хизмат
  • Тестология
  • Тиббиёт психологияси
  • Умумий психодиагностика
  • Умумий психология
  • Ўсмирлик даври психологияси
  • Шахслараро муносабатлар психологияси
  • Эксперементал психология
  • Этно ва дин психологияси
  • Юридик психология

Магистратура

Психология (фаолият турлари бўйича)

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар