Самарқанд давлат университети

тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси мудири

Шерназаров Акмал Андиёқулович
akmalshernazarov@gmail.com

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2018 йилда “Қашқадарё тожик маросим фольклорида икки тиллилик ва адабий таъсир” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини ҳимоя қилган. Ҳозирги кунда “Ўзбекистонда икки тилли фольклор генезиси, жанрлар типологияси ва поэтик локал хусусиятлари (ўзбек ҳамда тожик фольклори мисолида)” мавзусида илмий иш олиб бормоқда. Мазкур тадқиқот Ўзбекистонда яшовчи ўзбек ва тожик халқининг икки тиллилик (зуллисонайнлик) анъанаси асосида тожикларнинг ўзбек тилида, ўзбекларнинг тожик тилида яратилган ҳамда оғзаки ижро қилиниб келинаётган поэтик намуналари генезиси, жанрлар типологияси, локал хусусиятлари масалаларига бағишланган.

Акмал Шерназаров 1 ўқув, 2 ўқув услубий қўлланма, 1 илмий ишланма ва 40 дан зиёд илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади. Шулардан 5 таси хорижнинг нуфузли илмий журналларда нашр қилинган.

https://doi.org/10.5281/zenodo.1341403
https://www.psychosocial.com/article-category/issue-9

Тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси аъзолари

Саъдиев Садри

sadiev_sadri@gmail.uz

Таниқли адабиётшунос олим Садри Саъдиев филология фанлари доктори. 1971 йилда XII аср машҳур ҳажвнавис шоири Сузаний Самарқандий ижоди бўйича “Сузаний ва XII аср Самарқанд адабий муҳити” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. “XVII аср тожик адабиёти” китоби муаллифи. 1990 йилда XVII аср тожик адабиётига доир ўз изланиш ва тадқиқотлари асосида “XVII аср тожик адабиёти тараққиётининг асосий йўналишлари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Садри Саъдиев муаллифлигидаги “Тожик адабиёти” (XVI-XIX ва XX асрлар боши), “Адабий асар шакли ва мазмуни” китоблари ҳам олий ўқув юртларида “Адабиёт назарияси” фанига доир асосий ўқув қўлланма сифатида фойдаланиб келинади.

Олим ҳозирги пайтда “Самарқандда тожик адабиёти” мавзуси устида илмий-тадқиқот олиб бормоқда. 8 монография ва алоҳида китоблар, шунингдек 100 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

 

Жума Ҳамроев

juma_hamroh@gmail.com

Жума Ҳамроев филология фанлари доктори, профессор. 1970 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият юритиб келади.

Олимнинг асосий илмий-тадқиқот мавзуси форс-тожик адабий танқидчилиги ва унинг ривожланиш босқичлари, хусусан, янги давр тожик прозаси ва поэзияси танқидчилиги масалаларига бағишланган. 1990 йилда “XX аср 60-70 йиллар тожик прозаси” мавзусида номзодлик, “XX аср 60-80 йиллар тожик адабий танқидчилиги тарихи (Танқидда ўзликни англаш, проза ва поэзия танқидчилиги)” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Жума Ҳамроев 200 дан ортиқ илмий, илмий-услубий ва оммабоп мақолалар, монография, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, “Тожик адабий танқидчилиги тарихи”, “Асрори нақд”, “Нақди шеър”, “Нақди насри бадеии тожики”, “Таърихи адабиёти навини тожик”, “Асрори шеъри шоир”, “Назарияи адабиёт” каби фундаментал тадқиқий ишларини нашр эттирган.

 

Воҳидов Абдуваҳоб
vahidov19@mail.ru

СамДУ тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси катта ўқитувчиси. Мазкур кафедрада 1991 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ҳозирги вақтда “Самарқанд тожиклари шеваси фразеологик бирликларининг структуравий-грамматик tasnifi” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа докторлиги диссертацияси устида тадқиқот иши олиб бормоқда. Олимнинг 50 дан ортиқ илмий-тадқиқот ишлари, 3 ўқув ва услубий қўлланмалари мавжуд. Тожик мактаблари учун дарсликлар ва услубий кўрсатмалар муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 30 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган.

Давронова Мавлуда Зиядуллаевна

mavludadavronova77@gmail.com

СамДУ тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси катта ўқитувчиси. Мазкур кафедрада 1991 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ҳозирги вақтда “Садриддин Айнийнинг “Эсдаликлар”ида бадиий тасвир воситалари ва уларнинг услубий вазифалари” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа докторлиги диссертацияси устида тадқиқот иши олиб бормоқда.

Давронова Мавлуда Зиядуллаевна фаолияти давомида 3 ўқув ва услубий қўлланмалари, 60 дан ортиқ илмий-тадқиқот ишлари чоп эттирган. Тожик мактаблари учун дарсликлар ва услубий кўрсатмалар муаллифи.

Шукуров Фозилжон Маҳмадович

fozil_shukurzoda@mail.ru

2021 йилда “XIV аср охирлари ва XV аср бошларида Самарқанд адабий муҳити ва шоир Бисотийнинг ижодий мероси” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Бугунги кунда “Темурийлар даврида Мовароуннаҳр адабиёти тараққиёти (ижодий изланишлар ва услуб муаммоси)” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Фозилжон Шукуров “Бисотий Самарқандий ва Мовароуннаҳр адабий муҳити XIV иккинчи ярми ва XV аср бошларида” номли монография ҳамда “Забони Шарқ (арабiy)” номли ўқув қўлланма муаллифи ҳисобланади.

Юнусзода Зульфия Юнусовна

yunuszoda@mail.ru

 

Филология фанлари номзоди, доцент. 2009 йилда “Тожик маърифатпарвар адабиётида сафарнома жанри” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозирги вақтда “Марказий Осиё ва Эрон маърифатпарвар адабиётида саёҳатнома жанри типологияси” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. 1 монография ва 50 дан зиёд мақолалар муаллифи.

Хўжақулов Сирожиддин Холмаҳматович

+998915367488 sirojiddinxujaqulov1976@gmail.com

Сирожиддин Хўжақулов, филология фанлари доктори (DSc). Самарқанд давлат университетида 2000 йилдан буён турли лавозимларда фаолият юритиб келади.
2008 йилда "Миллий уйғониш даври тожик адабиётининг жанрий ва услубий хусусиятлари» мавзусида номзодлик, 2022 йил “ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари тожик адабиётида лирик жанрларнинг тадрижий такомил тамойиллари (анъана ва новаторлик)" мавзусида докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган.
Олимнинг 80 дан ортиқ илмий ишлари турли хорижий ва миллий нашрларда чоп этилган. 3 монография, 6 дарслик муаллифи. 80 га яқин мақолалари, 8 илмий ахборот ва маъруза тезислари нашр этилган.

link

Адашуллоҳева Гулноза
gulnoza-a@umail.uz

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2018 йилда “Тожик ва ўзбек тилларида шахс хусусиятини ифодаловчи фразеологизмларнинг қиёсий-типологик таҳлили” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа докторлиги диссертациясини ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида 60 дан ортиқ илмий иш эълон қилган. 2 илмий рисола, 48 илмий ва услубий харакterдаги мақола, 3 ўқув-услубий қўлланма ва 3 дарслик муаллифи.

Мажидова Сабоҳат Жамиловна
manija_2006@mail.ru

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2019 йилда “Жомий ғазалиётидаги рамзий истилоҳларнинг луғавий ва мажозий маъноларини талқин қилиш усуллари” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа докторлиги (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

Сабоҳат Мажитова 3 монография, 2 дарслик, 4 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. 50 дан зиёд илмий ва илмий-оммабоп мақолалари республика ва хорижий нашрларида эълон қилинган.

Ҳозирги вақтда Сабоҳат Мажитова “Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ғазалларида “инсон” концептининг лингвопоэтик тадқиқи” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Нуриллаева Зарина
znurulloeva83@gmail.com

2024 йилда «Тожик–форс изоҳли луғатларида сўз маъноларининг ифодаланиш хусусиятлари» ( “Бурҳони қотеъ” асар материалари асосида) мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ушбу мавзу доирасида республика ва хорижий нашрларда 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезис чоп этилган.

Ахмедова Дилором Исматовна
axmedovadilorom@gmail.com


СамДУ тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси ўқитувчиси. Мазкур кафедрада 2019 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2021 йилда “Х аср тожик шеʼриятида қитʼа жанрининг тутган ўрни” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Назарова Дилрабо Хидирбоевна
dilrabo14@mail.ru

 

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2022 йилда “Абдураҳмон Жомийнинг "Субҳат ул-аброр" ва Алишер Навоийнинг "Ҳайрат ул-аброр” достонларининг қиёсий таҳлили" мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини ҳимоя қилган.

Ҳазратқулийон Дилшодаи Фарҳодзод

dilshoda.31@gmail.com

Филология фанлари номзоди, доцент. 2012 йил “Фарзона шеʼрияти поэтикаси” мавзуида номзодлик диссертацияси ёқлаган. 2 монография, 1 ўқув-услубий қўлланма, 70 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

Ярашов Шариф Жумаевич

sharifyarashov@gmail.com

Филология фанлари номзоди, доцент. СамДУ тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедрасида 2024 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Хусрав Деҳлавий ғазалларида бадиий тимсолларнинг лингвопоэтик хусусиятлари” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

Мирзаев Ҳайём Тошқулович
umarixayyom@mail.ru

Филология фанлари доктори (DSc). 2016 йилдан буён тожик филологияси ва шарқ тиллари кафедрасида ўқитувчи лавозимида ishlab келмоқда. 2021 йилда “Сайфий Бухорий ва унинг “Аруз” рисоласи” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ва 2025 йилда “XVI-XIX асрлар форс-тожик арузшунослигининг шаклланиш ва ривожланиш тамойиллари” мавзусида филология фанлари доктори (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган.

Муртозоев Холмурод Ризоқулович

2022 йилдан буён Самарқанд давлат университетида ишлаб келмоқда. 2022 йил 15 сентябрда "Тожик-форс адабиёти вакиллари Хуросон услубидаги шеʼриятининг фонетик ва лексик-семантик хусусиятлари" мавзусидаги диссертацияси бўйича Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган.

Тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси ҳақида маълумот

Тожик тили ва адабиёти кафедраси 1956 йилда ташкил топган. Кафедранинг фаолияти давомида кўплаб буюк устозлар фаолият олиб борганлар.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр

  • Ҳозирги тожик тили
  • Тилшунослик назарияси
  • Тожик тили тарихи
  • Тожик фольклори
  • Тожик диалектологияси
  • Шарқ (форс ва араб) тили
  • Тожик мумтоз адабиёти тарихи
  • Жаҳон адабиёти тарихи
  • Эроний халқлар адабиёти
  • Адабиёт назарияси
  • Янги тожик адабиёти тарихи
  • Тожик адабий танқидчилик тарихи
  • Тожик тили ва адабиётини ўқитиш методикаси

Магистратура

  • Социолингвистика
  • Услубшунослик
  • Тожик тилшунослиги тарихи
  • Мумтоз тарихий поэтика
  • Янги тожик адабиёти муаммолари
  • Тилшунослик назарияси муаммолари
  • Прагмалингвистика
  • Психолингвистика
  • Лингвокультурология

Тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси фаолиятидан лавҳалар