Кафедра мудири

Худайназаров Хайрулла

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  •  Телефон: +998977517250
  •  Электрон почта: kh.khudoyn@gmail.com 

Биография

1967-1972 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
1972-1976 йиллар Нурота туманидаги  68, 73 – ўрта мактабларда математика ўқитувчиси;
1976-1979 йиллар Самарқанд давлат меъморчилик-қурилиш институти ассистенти;
1979-1982 йиллар Тошкент политехника институти аспиранти;
1982-1987 йиллар Самарқанд давлат меъморчилик-қурилиш институти ассистенти;
1987-1989 йиллар Самарқанд давлат меъморчилик-қурилиш институти каттаўқитувчиси;
1989-1991 йиллар Самарқанд давлат меъморчилик-қурилиш институти доценти;
1991-1992 йиллар Самарқанд давлат меъморчилик-қурилиш институти профессори;
1992-1995 йиллар Самарқанд давлат университети «Назарий механика» кафедраси профессори;
1995-2001 йиллар Самарқанд давлат университети «Назарий ва амалий механика» кафедраси мудири;
2001-2004 йиллар Самарқанд давлат университети академик лицей, касб-қунар коллежлари ва маркетинг хизмати бўйича проректори, «Назарий ва амалий механика» кафедраси мудири, профессор;
2004-2005 йиллар Самарқанд давлат университети «Амалий механика» каф. мудири, профессор ;
2005-2009 йиллар Самарқанд давлат университети академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори, «Амалий механика» каф. мудири;
2009-2013й. апрель Самарқанд давлат университети «Механика» кафедраси мудири, профессор;
2013 апр-2013й. Ноябр Самарқанд давлат университети «Механика» кафедраси профессори;
2013 й ноябр- 2016й. Август Тошкент давлат техника университети  “Амалий математика” кафедраси  профессори;
2016 й сент.- 2018й. 31янв Тошкент давлат техника университети  “Олий математика” кафедраси Профессори;
2018й. 1 фев.-2018й. 5 июль Самарқанд давлат университети «Назарий ва амалий механика» кафедраси профессори;
2018 й. 6 июль - хоз.вақтгача Самарқанд давлат университети «Назарий ва амалий механика» кафедраси мудири.

“Назарий ва амалий механика” кафедраси Самарқанд Давлат университетининг тарихий кафедраларидан биридир. 1946 йилда профессор И.С.Куклес ташаббуси билан “Назарий механика” кафедраси, 1950 йилда “Механика” бўлими ташкил этилган. Кафедранинг очилишидан бошлаб умрининг охиригача (1977 й.) И.С.Куклес, физика-математика фанлари доктори профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги (1960 й.) даражасига эга бўлади.

Турли йилларда “Назарий механика” кафедрасида И.С.Куклес, Х.Р.Рахимов, И.И.Широв, Н.А.Тубасов, М.Б.Гукямухов, И.М.Дорфман, А.Ф.Жютунжи, Б.У.Усмонов, Л.М.Кучеренко, Э.Н.Руденко, А.М.Матвиенко Т.Н.Нуров, Ж.Қаюмов, О.М.Дўсматов, Р.Ш.Индиаминов, А.Тилавов, Ф.А.Амирқулова, Ф.Сатторов, М.Рахматовлар фаолият кўрсатишган.

“Механика” бўлимидан академик Т.Ш.Ширинкулов, профессорлар: Ф.Б.Бадалов, К.Ш.Бобомуродов, Ҳ.Т.Тўраев, А.И.Латипов, Ж.Акилов, Б.Х.Хўжаёров, Х.Х.Худойназаров, О.М.Дўсматов ва бир қанча фан номзодлари доцентлар етишиб чиқдилар.

1977 -1995 йилларда кафедрани доцент Т.Н.Нуров, 1995-2013 йилларда техника фанлари доктори, профессор Х.Х.Худойназаров, 2013-2018 йилларда доцент Ш.Д.Бердиевлар бошқариб келишди. 2018 йилдан бошлаб кафедрага профессор Х.Х.Худойназаров кафедра мудири этиб тайинланди.

Кафедра аъзолари материалларнинг аниқлаштирилган физик-механик характеристикаларини ҳисобга олишга асосланган, конструкция ва унинг элементларининг, айниқса, модда структурасининг регулярлиги бузилган локал зоналарда, кучланган-деформацияланганлик ҳолати тўғрисида  аниқ маълумот берувчи экспериментал-назарий, янги, мукаммаллаштирилган  методларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, текис ва фазовий системаларда  арматураларни оптимал жойлаштириш ва эффектив лойиҳалаш методлари, ўраб турувчи деформацияланувчи муҳит, ички ва ташқи идеал ва қовушоқ суюқликлар билан ўзаро таъсирлашувчи цилиндрик қатлам, қобиқ ва стерженларнинг ўққа нисбатан симметрик ва симметрикмас тебранишлари назарияларини яратиш билан шуғуланадилар.

Кафедра аъзолар ЎзР ФА, Москва ДУ, Томск ДУ, Калифорния университети (АҚШ), Окланд университети (Янги Зеландия) олимлари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

Ҳозирда кафедрада қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият курсатмоқдалар:

1. Худойназаров Х.Х., профессор

2. Хасанов А.З., профессор

3. Мардонов Б., профессор

4. Ахмедов А., профессор

5. Абдирашидов А., доцент

6. Абдуллаев О., доцент

7. Бердиев Ш., доцент

8. Буронов Х., доцент

9. Нишонов У., катта ўқитувчи

10. Касимова Ф., катта ўқитувчи

11. Исмоилов Э .,ассистент

12.Худойбердиева Ш., ассистент

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари