Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси
Самарқанд давлат университети
эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси мудири
Қулжонов Ўткир Нематович
+99897 9193417 uquljonov@bk.ru, uquljonov@samdu.uz
Ўткир Қулжонов — физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2012-йилдан бери Самарқанд давлат университетида ишлаб келмоқда. 2022-йилдан бошлаб эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси мудири лавозимида фаолият юритмоқда.
Ўткир Қулжонов 2019-йилда “Бир ва икки заррачали дискрет Шредингер операторларининг қуйи спектри ҳақида” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.
Унинг Scopus, Web of Science халқаро базаларига кирувчи илмий журналларда 9 та, халқаро ҳамда республика илмий журналларида 30 дан ортиқ мақолалари, халқаро ҳамда республика конференцияларида 40 дан зиёд тезислари эълон қилинган. Шунингдек, 3 та ўқув қўлланма, 8 та услубий қўлланмалар муаллифи.
Олимнинг асосий илмий йўналиши дискрет ва узлуксиз Шредингер операторларининг спектрларига бағишланган.
2023-йилда Ўткир Қулжонов Қирғиз Республикасининг Ўш давлат университетида, 2024-йилда Малайзиянинг Теренггану университетида, 2025-йилда Туркиянинг Истанбул университети ва Маданият университетларида илмий сафарларда бўлган.
Scopus, Web of Science халқаро базаларига кирувчи илмий журналларда чоп эттирган ишлари манзиллари:
https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85083548557&origin=resultslist&sort=plf-f
https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85105476733&origin=resultslist&sort=plf-f
https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-84984548249&origin=resultslist&sort=plf-f
https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-84874531741&origin=resultslist&sort=plf-f
https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85134305199&origin=resultslist&sort=plf-f
DOI: 10.1134/S1995080222150161
DOI 10.17586/2220-8054-2023-14-5-505-510
Эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедра аъзолари
|
Абдуллаев Жаникул Ибрагимович Физика-математика фанлари доктори, профессор. 1989-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 1991-йилда «Некоторые спектральные свойства матричнозначной модели Фридрихса» мавзусида физика-математика фанлари бўйича номзодлик ва 2001-йил «Спектральный анализ операторов Шредингера систем двух, трёх и четырёх частиц на решетке» мавзусида докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Унинг Scopus, Web of Science халқаро базаларига кирувчи илмий журналларда 40, халқаро ҳамда республика илмий журналларида 35 дан ортиқ мақолалари, халқаро ҳамда республика конференцияларида 100 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Шунингдек, 1 дарслик, 7 ўқув қўлланма, 6 услубий қўлланмалар чоп эттирган. Жаникул Абдуллаевнинг «Функсионал анализ ва интеграл тенгламалар» дарслик китоби, ҳамда «Математика олий ўқув юртларига кирувчилар учун» номли ўқув қўлланмалари ҳозирда республикани кўплаб китобхонлари томонидан фойдаланиб келинмоқда. Олим дискрет Шредингер операторлари ва уларнинг спектри йўналишида илмий изланишлар олиб боради. Scopus, Web of Science халқаро базаларига кирувчи илмий журналларда чоп этилган илмий ишлари манзиллари:
|
Ҳабибулла Қурбонов Ҳабибулла Қурбонов — физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1987-йилда “Навбат узунлиги чекланган системаларда иккиланма муносабатлар ва ўтиш ҳолатлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Унинг халқаро ҳамда Республика илмий журналларида 76 та мақоласи, халқаро ҳамда республика конференцияларида 58 та тезислари эълон қилинган. Шунингдек, 5 та ўқув, 14 та услубий қўлланмалар муаллифи. Олимнинг асосий илмий йўналиши оммавий хизмат кўрсатиш назарияси муаммоларига бағишланган. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:
|
|
Қурбон Остонов ostonovk@mail.ru qostonov@samdu.uz Қурбон Остонов — педагогика фанлари номзоди, доцент. 1987-йилда “Алгебра ва анализ асослари” курсини ўрганишда ўқувчилар фикрлаш фаолиятларини фаоллаштириш” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Унинг халқаро ҳамда республика илмий журналларида 50 га яқин мақолалари, халқаро ҳамда Республика конференцияларида 70 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Шунингдек, 7 та ўқув қўлланма, 24 та услубий қўлланмалар муаллифи. Олимнинг асосий илмий йўналиши умумтаълим мактабларида математика ўқитишда ўқувчилар креатив фикрлаш фаолиятини ривожлантириш муаммоларига бағишланади. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:
|
|
![]() |
Қудратов Ҳамза Эргашевич Қудратов Ҳамза Эргашевич — физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD. 2022-йилда “Критик тармоқланувчи тасодифий жараёнлар учун лимит теоремалар ва моментлар учун баҳолар” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган. 30 га яқин мақоласи халқаро ҳамда республика журналларида эълон қилинган. Шунингдек, 2 та услубий қўлланмалар муаллифи. Асосий илмий йўналиши тармоқланувчи тасодифий жараёнлар назарияси муаммолари ҳамда Caputo маъносадига кўра каср тартибли дифференциал тенгламаларни сонли усулда ечишга бағишланган. Scopus базасидаги илмий мақолаларнинг электрон манзили:
|
Бозорова Ўғилой Барот қизи Ўғилой Бозорова 2018-йилдан Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг халқаро журналларда мақолалари эълон қилинган. Республика миқёсида 7 та мақола ва конференцияларда 10 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган. Эҳтимоллар назарияси бўйича 2 та услубий қўлланма муаллифи. Оммавий хизмат кўрсатиш назариясига бағишланган «Навбат узунлиги чекланган системалар ва улар билан боғлиқ айрим иккиланма муносабатлар» мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
|
|
Кулиева Гулчеҳра Тахировна Кулиева Гулчеҳра физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2023-йилдан Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси доценти сифатида фаолият юритмоқда. Олима 2007-йилда “Баъзи эллиптик ва параболик вариацион тенгсизликларни ноцилиндрик соҳаларда Роте усули” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини Чехия давлатида муваффақиятли ҳимоя қилган. Унинг Scopus, Web of Science базаларига кирувчи илмий журналларда 10, халқаро ҳамда республика илмий журналларида 12 мақоласи, республика конференцияларида 15 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Кулиева Гулчеҳра Роте усули ва Харди тенгсизликлар йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Scopus, Web of Science халқаро базаларига кирувчи илмий журналларда чоп эттирган илмий ишлари:
|
|
![]() |
ШОҲРУҲ ҲОЛМАТОВ shokhrukh.kholmatov@унивие.ac.at Шоҳрух Холматов – математика физикаси ҳамда математик таҳлил бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2017-йилдан буён Австриянинг Вена университетида илмий тадқиқотчи сифатида ишлаб келмоқда. 2024-йил ноябридан Самарқанд давлат университети Эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедрасида ташқи ўриндош доцент сифатида фаолият юритмоқда. Дастлабки PhD илмий даражасини 2011-йилда Самарқанд давлат университетида «Математик физика» йўналишида академик Саидаҳмад Лакаев раҳбарлигида олган. Иккинчи PhD даражасини 2017-йилда Италиянинг SISSA (Scuola Internazionale Superiore di Studi Avanzati) институтида «Математик таҳлил» йўналишида проф. Джованни Беллеттини раҳбарлигида ҳимоя қилган. Шоҳрух Холматовнинг илмий мақолалари ва бошқа академик фаолияти унинг расмий саҳифаларида эълон қилинган:
|
![]() |
Che Mohd Imran Che Taib
Che Mohd Imran Che Taib – физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 2011-йилдан буён Малайзиянинг Теренггану университетида илмий тадқиқотчи, кейинчалик профессор сифатида фаолият юритиб келмоқда. 2023-йил ноябридан Самарқанд давлат университети Эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедрасида ташқи ўриндош профессор сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда. Олимнинг асосий илмий йўналишлари қўлланма молиявий математика, интуиционистик лойқа тўпламлар ва уларнинг ўхшашлик ўлчовлари, шунингдек валюта курслари ҳамда молиявий вақт қаторлари учун лойқа вақтли қаторлар прогнозлаш усуллари билан боғлиқ. Унинг Scopus ва бошқа халқаро базаларда индексация қилинган журналларда мақолалари, шунингдек халқаро конференцияларда маърузалари чоп этилган. |
![]() |
Забидин Бин Саллеҳ
Забидин Бин Саллеҳ – математика физикаси бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 2008-йилдан буён Малайзиянинг Теренггану университетида илмий тадқиқотчи, кейинчалик профессор сифатида фаолият юритиб келмоқда. 2023-йил ноябридан Самарқанд давлат университети Эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедрасида ташқи ўриндош профессор сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда. У ўзининг BSc (Hons) ва Педагогика дипломини Малайя университетида (Куала-Лумпур, 1992, 1995), M.Sc. даражасини Малайзия Фанлар университетида (Пенанг, 2000–2002) «Комплекс таҳлил» йўналишида, ҳамда PhD даражасини Малайзия Путра университетида (Серданг, 2004–2008) «Топология» йўналишида проф. д-р Адем Киличман раҳбарлигида олган. Олимнинг илмий қизиқишлари топология, функциянал таҳлил, барқарор нуқталар назарияси, функцияларнинг геометрик назарияси, суюқликлар динамикаси ва наносуюқлик моделларига бағишланган. Унинг 140 дан ортиқ мақолалари Scopus ва Web of Science базаларида индексаланган журналларда чоп этилган, магистр ва PhD талабаларига илмий раҳбарлик қилган, шунингдек халқаро журналлар таҳририй ҳайъати аъзоси ҳисобланади. |
Шарофат Эргашова Шарофат Эргашова 2023-йилдан Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг Scopus, Web of Science базаларига кирувчи илмий журналларда 4 та, халқаро ҳамда республика илмий журналларида 6 та мақоласи, республика конференцияларида 15 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Эргашова Шарофат профессор Жаникул Абдуллаев раҳбарлигида «Бир хил заррачали системаларга мос Шрёдингер операторларининг муҳим ва дискрет спектри» мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда. |
|
![]() |
Эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси ҳақида Кафедра умумий математика номи билан 1936 йилда ташкил қилинган. Дастлаб кафедра ўқитувчилари эҳтимоллар назарияси билан бирга математика, алгебра ва сонлар назарияси, чизма геометрия каби фанлардан, кейинроқ математик таҳлил фанидан дарс берилган. 1936-1941 йилларда кафедрани доцент Р.Кузинов, М.Собировлар мудирлик қилган. Кафедрада Киев университетидан келган А.Шепелевский ишлай бошлади. 1938 йилда кафедрага Ленинград университети битирувчиси-доцент В.Басков келди. Унга кафедрада математик таҳлил бўйича курсларни ўқиш топширилган эди. 1944 йилда кафедра мудирлиги лавозими физика-математика фанлари доктори, профессор Н.Романовга топширилди. Унинг раҳбарлигида М.Собиров, Х.Абдуллаев, И.Касара, Н.Тешабаева, М.Субханқулов, Х.Нарзуллаев, Ф.Томашевич, Б.Левин, С.Куртяковлар номзодлик диссертасияларини ҳимоя қилдилар. Кейинчалик Н.Романовнинг шогирдларидан М.Субханкулов, Б.Левинлар илмий натижаларни чуқурлаштириб, докторлик диссертасияларини ҳимоя қилди ва хориждаги илмий марказларга ишга таклиф қилиндилар. |
![]() |
Профессор Н.Романов умумий математика кафедрасига 1944 йилдан 1951 йилгача раҳбарлик қилди. 1951 йилдан 1961 йилгача кафедрага доцент Р.Искандаров раҳбарлик қилди. 1961-1971 йилларда кафедрани доцент В.Басков бошқарди. Бу даврда кафедра таркибига 23 нафар илмий ходим бўлган. 1971 йилдан кафедрани доцент Р. Рахмонов бошқарди. Бу даврда факултетда кафедралар очилиши муносабати билан унинг таркибига тайёрлов бўлими бўйича илмий ходимлар ишга қабул қилинди. Бу йилларда кафедрада эҳтимоллар назариясига тааллуқли фанларни ўқитиш ҳам амалга оширилди. Шу билан бирга махсус курсларни ўқитиш ва диплом ишларни ҳимоя қилиш йўлга қўйилди. Кафедра аъзолари академик Т.Саримсоқов ва академик С.Сирожиддиновлар билан мустаҳкам алоқани ўрнатди. Шу йилларда профессор Т.Азларов кафедра махсус фанлари бўйича ва диплом ишларига раҳбарлик учун мунтазам келиб турди. Т.Азларов раҳбарлигида кафедра доцентлари Б.Бозоров, Я.Ҳусаинов, Ҳ.Курбановлар номзодлик диссертацияси ҳимоя қилди. 1982-1988 йилларда кафедрани доцент В.Б.Бозоров бошқарди. Бу йилларда кафедрада илмий изланишлар кучайтирилди, ёш ўқитувчилар билан кафедра таркиби мустаҳкамланди. |
![]() |
1988-1993 йилларда кафедрани доцент Г.Злоский бошқарди. Бу йилларда математика ўқитиш услубияти бўйича ўқув ва илмий жараёнлар кучайтирилди. Мамлакат миқёсидаги муаммоли семинар ташкил этилиб, Москва ва бошқа шаҳарлар етакчи олимлари ва мутахассислари таклиф этилди. Жумладан, профессорлар В.Болтянский, Г.Глейзерлар бу семинарларда бир неча марта иштирок этиб, маърузалар қилдилар. Шу билан бирга таълимни ислоҳ қилиш бўйича кафедрада зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. 1999-2004 йилларда кафедрани доцент Я.Хусаинов бошқарди. Бу даврда олий таълимда ўқитиш талаблари кучайганлиги сабабли кафедрада ўқув адабиётлари, дастур ва режалар ишлаб чиқилиб, жорий қилина бошлади. Жумладан, маъруза матнлари барча фанлар бўйича тайёрланди ва чоп этилди. 2003 йилда 5А460104-"Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика", 5А460107-"Математика фанини ўқитиш методикаси" мутахассисликлари бўйича магистратуралар очилди. 2003 йилдан бошлаб кафедра номи ўзгартирилиб эҳтимоллар назарияси ва математик статистика деб атала бошланди. |
![]() |
Кафедрани 2005 йилдан 2013 йилгача профессор А. Джалилов бошқарди. 2013 йилдан эса профессор Ж. Абдуллаев кафедра мудирлигига танлов асосида сайланди. Ана шу йилларда кафедра илмий салоҳиятини кўтариш ва малакали ёш кадрларни тайёрлаш ҳамда хориж илмий алоқаларни кучайтириш каби йўналишларга эътибор қаратилди. 2019 йил кафедра мудирлигига проф.А.Халхўжаев тайинланди. Кафедра аъзолари эҳтимоллар назарияси, математик статистика, математика ўқитиш усуллари, олий математика ва математика фанларидан математика, амалий математика, физика, тарих, иқтисод, меҳнат таълими, ўзбек филологияси, тасвирий санъат, жисмоний тарбия, тожик филологияси, факультетларида ва сиртқи ва махсус сиртқи бўлимда талабаларга учта тилда: ўзбек, рус, тожик тилларида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бормоқдалар. 2022 йил август ойидан кафедра номи эҳтимоллар назарияси ва амалий математикага ўзгартирилди. Кафедра аъзолари эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, математика ўқитиш услубияти, математик анализ, математика тарихи бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Кафедра аъзоларининг илмий ишлари халқаро ва республика илмий тўпламларида чоп этилмоқда. Кафедра аъзолари хориж илмий марказлари билан алоқалар ўрнатганлар ва бир нечта грант бўйича илмий ишлар олиб бормоқда. |
![]() |
Кафедра ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий университети, ЎзРФА математика институти, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон педагогика фанлари илмий - текшириш институти, вилоятлардаги Гулистон давлат университети, Жиззах, Навоий педагогика институтлари, Урганч давлат университети билан ҳамда хориждаги Кембриж, (Англия), Лилл (Франсия), Клаустал (Германия), Туркия, Торонто (Канада), Чехия (Ғарбий Богемия), Уелс(Кардифф), Швесия(Стоголм, Лулеа) каби университетлар илмий марказлари билан алоқалар ўрнатган. Шунингдек, МДҲ мамлакатларининг Москва давлат университети, Санкт-Петербург, Киев (Украина) университетлари илмий ҳамкорлик ўрнатган. Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри олий ўқув юртлари билан илмий ва ўқув соҳаларида мунтазам узвий алоқалар ўрнатилган. |
![]() |
Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр • Математика • Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика • Умумий ўрта таълим дарсликлари мазмуни • Математика тарихи • Математика ва информатика ўқитиш усуллари • Ўйинлар назарияси • Тақсимот функциялар назарияси • Математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш |
![]() |
Магистратура • Тасодифий миқдорлар йиғиндиси учун лимит теоремалар • Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси • Интеграл тенгламаларнинг эҳтимоллар назариясига татбиқлари • Квант эҳтимоллари назарияси • Характеристик функциялар назарияси |
Кафедра ҳаётидан лавҳалар