Норқулов Маъсуджон Маъруфович

 

  • Телефон: 0366-239-12-29

Биография

  • 2011-2015 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси
  • 2016-2018 йй. - Самарқанд давлат университети магистранти
  • 2018-2019 йй. - Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси ассистенти
  • 2020-2022 йй. - Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси таянч доктаранти
  • 2022 й. – ҳ.в.  - Самарқанд давлат университети илмий лойиҳаларни бошқариш ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи

    Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 7-майдаги “Иқтисодиёт соҳаларига инновациялар механизмларини жорий этишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3698-сонли қарорига асосан ташкил этилган. Бўлимнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат бошқарув органлари буйруқлари ва меъёрий ҳужжатлари, интеллектуал соҳани муҳофаза қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари, университет ректорининг буйруқ ва фармойишлари, ўз Низоми ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

    Ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими университет ҳуқуқига тегишли бўлган илмий-инновацион ишланмаларни ҳамда илмий-тадқиқот фаолият натижаларини тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бозорни тизимли таҳлил қилиш ва инновацион маҳсулотга бўлган эҳтиёжни (иш, хизматлар) ўрганиш, инновацион маҳсулотларни тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлган рентабелликни баҳолаш, тижоратлаштиришга ва амалиётга тадбиқ этишга тайёр лойиҳаларни саралаш, инновацион лойиҳаларни амалга оширишга инвесторлар, ҳамкорлар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб этиш ҳамда янги технологияларни жорий этиш ва инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари билан ҳамкорлик қилиш йўналишларида фаолият олиб боради.

    Бўлим вазифалари

•  Кафедра ва илмий лабораторияларда бажарилаётган тадқиқот ишларини ташкиллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.

•  Халқаро ва Давлат гранти ҳамда бошқа йўналишлар бўйича лойиҳалар танловига ҳужжатлар тайёрлаш ва тақдим этиш.

•  Халқаро ва Давлат гранти ҳамда хўжалик шартномаси асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари режалари ва ҳисоботларини тайёрлаш, тақдим этиш.

•  Бошқа олий ўқув юртлари билан алоқа ўрнатиш, шунингдек халқаро илмий алоқаларни йўлга қўйишни таъминлаш.

•  Ўз ишида Иш берувчининг Уставига, Иш берувчининг буйруқлари ва фармойишларига бўйсунади, лавозим Йўриқномасига ва Ички меҳнат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилади.

•  Кафедраларда олиб борилаётган бўш мавзулар, давлат грантлари, хўжалик шартномалари асосидага тадқиқотлар натижаларини халқ хўжалигида қўллаш, Республика ва ҳудудий илмий ғоялар, ишланмалар ва технологиялар ярмаркасида қатнашишларини прогноз қилиш, улар асосида шартномаларини имзоланишига эришиш.

•  Университет профессор-ўқитувчилари, магистрлар, талабалар ва ходимларни илмий ишларга жалб этиш.

•  Тижоратлаштиришга ва амалиётга тадбиқ этишга тайёр лойиҳаларни саралаш.

•  Кафедра ва илмий лабораторияларда бажарилаётган тадқиқот ишларини ташкиллаш ҳамда самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.

•  Бюджет ва хўжалик шартномаси асосида фаолият олиб борадиган мавзуларни шакллантириш ва режалаштириш. Илмий лойиҳалар танловида иштирок этишни ташкил қилиш, уларни яратиш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни тўплаш.

•  Корхона ва ташкилотлар билан минтақавий муаммоларни ҳал этишга қаратилган хўжалик шартномаларини тузиш.

•  Илмий лойиҳаларни бошқариш ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш сектори етакчи илмий ходими университет ўқув, илмий, ишлаб чиқариш ва маъмурий бўлимлар ходимларига тижоратлаштириш бўлими компенетлиги доирасида ва бажариладиган функцияларига мувофиқ маслаҳат-ҳуқуқий ҳамда информацион ёрдам кўрсатиш.

•  Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига қатъиян риоя қилиш.

•  Университет олимлари томонидан яратилган ишланмалар ва илмий-тадқиқот фаолиятии натижалари тўғрисида маълумотларни йиғиш, сақлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш, интеллектуал фаолият натижаларидан самарали фойдаланиш бўйича ишларни амалга ошириш.

•  Университет ички тартиб-қоидалари ва амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ижро ва меҳнат интизомига қатъий риоя этиш.