Умумий физика кафедраси мудири в.в.б

Шодиев Зокир Миртазоевич

 

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998 93 7290949
  •  Электрон почта:

Биография

 

Умумий физика кафедраси 1928 йилда ташкил топган. Бу кафедрага 1928-1953 йилларда проф. А. Н. Текучов, проф. В. С. Титовлар раҳбарлик қилди. 1953-69 йилларда кафедрани проф. М. Мўминов бошқарди. Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган умумий физика кафедрасининг тарихи профессор О.Қ. Қувондиқов томонидан 1974 йилда ядро физикаси кафедраси хузурида магнетизм бўйича илмий тадқиқот лабораториясининг ташкил қилинганлигидан бошланди. 1982 йилга қадар шу лаборатория магнит ҳодисалар физикаси мутахассислиги бойича кадрлар тайёрлайдиган илмий мактаб вазифасини ўтади. Шу мактабда И. Субхонқулов, А. Даминов, Ф. Химматқулов ва Х. Шакаровлар ўзининг илмий тадқиқотчилик фаолиятларини бошлаганлар.

1982 йил 6 июндаги Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коллегиясининг (№9-21) ва 14 августдаги Самарканд давлат университети ректорининг (№118) буйруқлари асосида ядро физикаси кафедраси кадрлари заҳирасида физика факултети учун умумий физика кафедраси ташкил қилинди. Магнетизм лабораториясининг ташкилотчиси профессор О. Қ. Қувондиқов шу кафедрага мудир этиб тайинланди. Кафедрага умумий физика курсини, механика, молекуляр физика ва электромагнетизм бўлимларини ўқитиш юкламаси топширилди.

1985 йил 4 сентябрда СамДУ ректорининг буйруғи (№119) билан кафедрада магнетизм бўйича ихтисослик ташкил қилинди ва шу йилдаёқ унга 10 нафар талаба қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1985 йилги (№42.6) ва Самарқанд давлат университети ректорининг 1986 йил (№4) буйруқлари билан умумий физика кафедраси магнит ҳодисалари кафедраси номи билан аталадиган бўлди. 1994 йилда СамДУ ректорининг буйруғи билан бу кафедрага яна умумий физика кафедраси номи берилди. “Физикани ўқитиш услубияти” кафедрасининг тугатилиши муносабати билан, унинг физиклар учун ўқув юкламаси хам шу кафедрага берилди.

Кафедрани, бугунги кунда физика-математика фанлари номзоди, доцент Зокир Миртазоевич бошқармоқда.

Университетда кафедранинг бевосита ташаббуси билан 2013 йилдан Ўзбекистон Миллий Университети билан ҳамкорликда 5А140204 – Конденсасияланган муҳитлар физикаси ва материалшунослик (Магнит ҳодисалар физикаси ва магнит материаллар) мутахассислиги бўйича магистратура йўналиши, 2017 йилдан Самарқанд давлат университети ҳузуридаги 01-04-09- магнит ҳодисалар физикаси ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражалар берувчи ПҳД.29.08.2017.ФМ02.04. рақамли илмий кенгаш фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирги вақтда О.Кувандиков раҳбарлигида университетда Марказий Осиёда ягона бўлган “Магнит ҳодисалар физикаси” илмий лабораторияси фаолият кўрсатиб турибди. Мазкур лаборатория магнит ҳодисалар физикаси ихтисослиги бўйича кадрлар тайёрлайдиган илмий мактаб вазифасини бажариб келмоқда ва жаҳон илмий жамоатчилиги томонидан тан олинган. “Магнит ҳодисалар физикаси” илмий лабораториясини шаклланишида Москва, Экатеринбург, Киев, Санкт-Петербург, Донеск, Красноярск, Днепропетровск шаҳарлари илмий марказлари олимлари, Москва давлат университети “Магнетизм” кафедраси мудири, марҳум проф. Е. И. Кондорский, ҳозирги вақтдаги кафедра мудири проф. А. В. Ведяев, шу кафедра профессори А. Б. Грановскийлар катта ҳисса қўшган. “Магнит ҳодисалар физикаси” илмий лабораториясида тадқиқотчилардан 2 нафари фан докторлиги, 12 нафари фан номзодлиги, 1 нафари фалсафа доктори (физика-математика фанлари ПҳД) диссертасияларини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Бугунги кунда умумий физика кафедрасида “Сийрак Ер ва ўткинчи элемент металл қотишмалар ҳамда ўзаро бирикмаларининг ва таркибида 3д- ва 4ф-элементлари бўлган тоғ жинслари таркибидаги минералларнинг ва магнит суюқликларнинг электр, магнит ва галваномагнит хоссаларини кристалл, аморф ва суюқ ҳолатларда ўрганиш” бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун қуйидаги қурилмалар яратилган.

1. Юқори температураларда (20-2000 ºC) моддаларнинг магнит қабул қилувчанлигини конденсирланган ҳолатда ўлчайдиган қурилма;

2. Моддаларнинг электр ўтказувчанлигини юқори температураларда конденсирланган ҳолатда ўрганиш қурилмаси;

3. Вибрасион магнитометр ёрдамида моддаларнинг кучли магнит хоссаларини ўрганиш қурилмаси;

4. Моддаларнинг галваномагнит хоссаларини юқори температураларда ўрганадиган қурилма;

Ҳозирда мазкур қурилмаларда О. Қувондиқов раҳбарлигида умумий физика кафедрасида фаолият кўрсатаётган дос. И. Субхонқулов, дос. Н. С. Ҳамраев, дос. Р. М. Ражабов, дос. М. К. Салахитдинова, дос. З. М. Шодиев каби фан номзодлари ва дос. Б. У. Амонов, асс. У. Э. Нуримов, асс.Имомназаров Д.Ҳ., асс.Қаюмов Ҳ. ва докторантлар О. Сулаймонов, Х.Хасанов ва Б.Хайруллаевлар ўз илмий тадқиқот ишларини давом эттирмоқдалар.

Ҳозиргача олинган натижалар асосида қуйидаги илмий монографиялар ва ўқув қўлланмалар тайёрланди:

О. К. Кувандиков. Магнитные и кинетические свойства конденсированных сплавов и соединений на основе переходных и редкоземельных металлов. Монография. «Фан», Тошкент. 2009.

О. К. Кувандиков. Магнетизм и магнитные материалы. Часть 1. Магнетизм. Учебное пособие. «Фан» Тошкент. 2011

О. Қ. Қувондиқов, И. Турдибеков, Р. Холдоров. Электромагнетизм. Ўқув қўлланма. “Зарафшон”. 2013.

Кувандиков О. К., Шакаров Х.О. “Структурные и манитные свойства соединений редкозмелных металлов с нормальными и переходными металлами при высоких температурах”.// Т.: “Фан, 2015.-320с.

Кувандиков О. К., Ражабов Р. М.. “Электромагнитные свойства сплавов никеля при высоких температурах”. //ЛАМБЕРТ Аcадемиc публишинг. Германй, 2015.-104 с.

О. Қ. Қувондиқов, И. Субхонқулов, Х. Ўринов. Электротехника фанидан лаборатория машғулотлари учун ўқув қўлланма. Тошкент. Фан ва технология нашриёти. 2016 йил. 136 б.

О.К.Кувандиков, Х.О.Шакаров, М.К.Салахитдинова “Руководство по выполнению лабораторных работ по курсу «Электричество и магнетизм». СамГУ, Самарканд. 2016 г. И и ИИ часть. 224 с.

Кувандиков О.К., Шакаров Х. О. Структурные и магнитние свойства соединений редкоземельных металлов с нормальными и переходными металлами при высоких температурах Научная монография. Т.: “Фан ва технология”.-307 с. 2017 г,

Кувандиков О.К., Шакаров Х. О., Ниязов Ш.К. Электр ва магнитизм курсидан лабораторя ишлари. Ўқув қўлланма. Т.: “Фан ва технология”.-295 с. 2017 г

Умумий физика кафедраси ходимлари томонидан Республика, Халқаро журналларда ва илмий конференсия материалларида 800 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилинган.

Умумий физика кафедрасининг ташаббуси билан қуйидаги конференсиялар ўтказилган:

1. Ўзаро Иқтисодий Ҳамкорлик мамлакатлари Кенгашига кирган давлатларнинг олимлари иштирокида магнетизм бўйича халқаро конференсия, (Самарқанд, СамДУ, 1984 й.);

2. “Умумий-ўрта, ўрта-махсус, касб –ҳунар таълими тизимларида физика фанини ўқитиш муаммолари”, мавзусидаги Республика амалий–услубий конференсияси, (Самарқанд, СамДУ, 2000 йил, 30-31 март);

3. “ХХИ асрда физика таълими ва фани муаммолари”, мавзусидаги Республика амалий–услубий конференсияси, (Самарқанд, СамДУ, 2003 йил 5-6 май.);

4. “Мураккаб материалларнинг электромагнит хоссалари” мавзусидаги Халқаро конференсия, (Самарқанд, СамДУ, 2006 йил, Сентябр);

5. “Физика фани ва физик таълими муаммолари”. мавзусидаги Республика илмий конференсияси (Самарқанд, СамДУ, 2009 йил 11-12 декабр);

6. ”Илғор технологиялар учун мураккаб (комплекс) материаллар электродинамикаси (ПЛАСМЕТАъ11)”мавзусида бўлиб ўтган И–Халқаро конференсия (Самарқанд, СамДУ, 2011 йил, 21-26 сентябр). ўтказилган.

Умумий физика кафедрасида дос. М. Салохитдинова томонидан 2015-2017 йилларга мўлжалланган А-4-9-рақамли «Ўткинчи металлар оксидлари билан легирланган борат шишада нанозаррачалар ва наноструктураларни характерловчи усулларни ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳа бажарилди

Умумий физика кафедраси профессор-ўқитувчилари илмий ишларининг самарали натижаси бўйича 1998-2003 йилларда 2 марта халқаро “ИНТАС” лойиҳаси бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.

Умумий физика кафедрасида бир неча йиллардан буён Самарқанд шаҳридаги олий ўқув юртлариаро “Фанлар методологияси ва ўқитишнинг замонавий технологиялари” илмий-услубий семинари ташкил этилган. Шунингдек, кафедрада илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича «Магнит олами» тўгараги фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

  • Электр ва магнетизм
  • Физика ўқитиш услубияти ва тарихи
  • Талаба танлов фани (Магнетизм ва магнит материаллари)
  • Талаба танлов фани (Амалий электротехника)
  • Талаба танлов фани (Атом магнетизми)
  • Физика (йўналишлар бўйича)
  • Физика ва астрономия ўқитиш методикаси

 

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси

  • Конденсасияланган мухитлар физикаси
  • Электр ва магнит ўлчашлар
  • Аморф металлар физикаси
  • Магнит яримўтказгичлар физикаси.
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Металлар магнетизми
  • Магнит диелектриклар физикаси.