Бўлим бошлиғи

Эгамбердиев Баходир Ғаппарович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 08:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99891546-05-48
  •  Электрон почта: bahodir75@mail.ru

Биография

1992-1998 й.й. -  Самарқанд давлат университети талабаси
1993-2002 й.й. -  Самарқанд давлат университети босмахонасида чоп этувчи
2002-2003 й.й. -  Самарқанд давлат университети босмахонаси ишлаб чикариш бўлим бошлиғи 
2003-2004 й.й. -  Самарқанд давлат университети нашр-матбаа маркази бошлиғи
2005-2008 й.й  -  Самарқанд давлат университети нашр-матбаа маркази  босмахона бўлим бошлиғи 
2011-2019 й. -  Самарқанд давлат университети таҳририй-нашриёт бўлими  муссаххихи 
2019-2019 й.й- Самарқанд давлат университети тахририй-нашриёт бўлими  бошлиғи 
2019 й дан х.в- Самарқанд давлат университети таҳририй-нашриёт бўлими  муҳаррири 

 

Бўлим вазифалари

 

Таҳририй-нашриёт бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида», «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган «Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низом, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2008 йил 16 июнь 68-сонли Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетига тегишли адабиётларни нашр қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги Буйруғи, 2014 йил 19 июнда (реестр 18-1980) рўйхатдан ўтказилиб 5 (беш) йил муддатга берилган гувоҳнома, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети таҳрир-ноширлик фаолияти тўғрисида Низом, Самарқанд давлат университети босмахонаси Низоми ва ректор буйруқлари, университет Илмий Кенгаши томонидан тасдиқланган иш режаси асосида амалга оширади. 
Таҳририй-нашриёт бўлимида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2008 йил 16 июнь 68-сонли Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетига тегишли адабиётларни нашр қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги Буйруғига биноан Самарқанд давлат университетининг ўз қоғози ва матбаа базаси ҳисобига монографиялар, ўқув адабиёти ( услубий қўлланмалар, маъруза матнлари), илмий оммабоп рисолалар, университет олимларининг библиографик очерклари, университетнинг марҳум таниқли олимлари ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи «Хотира» рукнидаги педагогик очерклари, университет профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ва тадқиқотчиларнинг илмий ишлар тўпламлари, илмий, илмий-амалий, ўқув-услубий конференциялар, семинарлар, анжуманлар материаллари нашр этилади.
СамДУ босмахонаси 1989 йил ташкил қилинган. Босмахонада юқорида кўрсатилган ўқув ва илмий адабиётлар чоп этилади ҳамда университет ўқув жараёнида фойдаланиш учун керакли ўқув материаллари кўпайтирилади. Университет учун керак бўладиган иш қоғозлари босилади. Босмахонада матн териш, оригинал-макет тайёрлаш, матбаа дизайни ишлари ҳам амалга оширилади. 
Босмахона нашрга тавсия этилган ўқув ва илмий адабиётларнинг асл нусхасини университет таҳрир кенгаши қарори билан қабул қилади ва бу ҳужжатларни асос сифатида маълум муддат сақлайди. Университет учун зарур ҳужжат қоғозлари, бланкалари факультет, бўлим ва кафедраларнинг буюртмалари университет ректори ёки проректорларининг ёзма равишдаги кўрсатмалари асосида қабул қилинади. Чоп этиш учун келтирилган барча ишлар қайд дафтарига ёзиб борилади ва сақланади. Чоп этиш қатъий равишда буюртмалар китобида рўйхатга олингандан сўнг амалга оширилади.