Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази томонидан 2022-2023 ўқув йили учун стипендия танловини эълон қилади. Дастурда иштирок этиш учун энг камида докторантура (PhD) даражасига эга бўлиши лозим.

    Мазкур стипендия Ислом ва Ислом оламини ўрганиш билан боғлиқ бўлган гуманитар ёки ижтимоий фанлар, хусусан, антропология, иқтисодиёт, география, тарих, халқаро муносабатлар, ҳуқуқ, адабиёт, фалсафа, сиёсат, дин ва социология каби йўналишларда тадқиқот олиб бориш учун ажратилади.

    Таҳсил олиш 2022-йил октабр ойидан бошланади ҳамда 5000 фунт стерлинг миқдоридаги стипендия ёки таътил тўловларига қўшимча маблағ сифатида тақдим этилади.

    Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан https://www.oxcis.ac.uk/ ҳаволаси орқалри танишиш мумкин. Танловда иштирок этиш учун тавсия этилган номзодлар мустақил равишда https://www.oxcis.ac.uk/visiting-fellowships ҳаволасида анкета тўдиришлари керак. Ҳужжат топширишнинг охирги муддати 2022 йил 28-январ.

    Қўшимча маълумот университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53,  irossu1420@gmail.com