Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида иқтидорли талабаларини Германия олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятлари ва шарт-шароитлари билан таништириш мақсадада амалий семинар ўтказилди.

    Семинарда Германиянинг академик алмашинувлар хизмати (DAAD) мутахассиси Антон Умбах институт талабаларига маъруза қилди. Бунда Германия университетларига ўқишга кириш учун грантлар ва стипендияларни қўлга киритиш имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Айниқса, Германиянинг академик алмашинувлар хизмати (DAAD) томонидан ўзбек талабалари учун эълон қилинган қисқа муддатли ўқув курсларида, магистратура ва докторантура босқичларида таҳсил олиш учун ҳужжатлар топшириш талаблари ва муддатлари билан талабаларни яқиндан таништирди.

    Семинар давомида талабаларнинг кўплаб саволларига ойдинлик киритилди ва талабалар Германия университетларида таҳсил олиш имкониятлари тўғрисида етарлича маълумотларга эга бўлишди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.