Бошқарма бошлиғи

Бобохонов Мавлон Рахматиллаевич

  •  Қабул вақти: Чоршанба, Жума, 16-00 дан 18-00 гача
  •  Телефон: (0366) -239-15-83
  •  Электрон почта: mboboxon35@gmail.com

 

Биография

  • 1978 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган.
  • 1995-1996 йй. - Тошкент шаҳридаги 8-сон ҲТБЮ талабаси.
  • 1997-1999 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси.
  • 1999-2001 йй. - Ўзбекистон Миллий университети талабаси.
  • 2001-2003 йй. - “ORIAT DONO” радиостанцияси ахборот хизмати муҳаррири.
  • 2003-2005 йй. - “Наврўз” радиостанцияси ахборот хизмати раҳбари.
  • 2005-2006 йй. - “Самарқанд-СТВ” телекомпанияси директорининг ўринбосари, “Хабарлар” информацион кўрсатуви муҳаррири.
  • 2006-2008 йй. - Самарқанд давлат университети магистранти.
  • 2008-2011 йй. - Самарқанд давлат  университети аспиранти.
  • 2011-2014 йй. - Самарқанд давлат университети ҳозирги замон ўзбек адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси.
  • 2014-2016 йй. - Самарқанд давлат университети катта илмий ходим-изланувчиси.
  • 2017-2021 йй.  - Самарқанд давлат университети рус филологияси факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари.
  • 2022-2023 йй. - Самарқанд давлат университетининг 2-ўқув -услубий бошқармаси бошлиғи.
  • 2023 й.й. -ҳ.в. - Самарқанд давлат университети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бошқармаси бошлиғи.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бошқармаси

    Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бошқармаси университет жамоаси, айниқса талаба-ёшлар ўртасида миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтириш орқали инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини улуғлашга, жисмонан соғлом, ақлан етук, дунёқараши теран ва мустақил фикрловчи баркамол ёшларни тарбиялашга йўналтирилган узоқ муддатли, кенг кўламли маънавий-ахлоқий тарбия ишларини амалга оширади.

    Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буйруқлари ҳамда университет ички тартиб-қоидалари ва мазкур бошқарма Низомига асосан фаолият юритади.

    Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бошқармасининг асосий мақсади - талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий, эстетик, ахлоқий дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини турли хил ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда мустақил Ўзбекистоннинг чинакам фидойи, ватанпарвар фуқаролари сифатида тарбиялашдан иборат.

    Маънавий-маърифий фаолиятнинг асосий йўналишлари:

  • миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда талабаларни фаол гражданлик позициясига эга шахслар этиб шакллантириш;
  • Ватанга хизмат қилиш борасидаги бурчларини сидқидилдан бажаришга тайёрлаш;
  • талабанинг шахс сифатидаги ўзига хос индивидуал фазилатларни шакллантириш ва такомиллаштириш;
  • талабаларни ижтимоий фаолликка, ташаббускорликка, ўқиш ва касбга нисбатан ҳурмат ҳамда ижтимоий масъуллик руҳида тарбиялаш;
  • талабаларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий онгини ошириш, уларда танқидий ва таҳлилий фикрлаш кўникмаларни кенгайтириш;
  • турли салбий иллатлар: адолатсизлик, таъмагирлик, маҳаллийчиликнинг салбий оқибатларини талаба-ёшларга англатиш;
  • талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, қизиқишлари асосида илмий-ижодий фаолиятга жалб этиш;
  • тизимли маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни такомиллаштириб бориш.

    Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бошқармасининг асосий вазифалари:

  • мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни талаба ёшлар орасида кенг тарғиб этиш;
  • ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, бадиий тарбияни шакллантириш;
  • миллий урф-одатлар, қадриятларни тарғиботига бағишланган анжуманлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш;
  • талабаларнинг маънан ва жисман камолотга эришувига кўмаклашиш;
  • университетда маънавий, маърифий ва тарбиявий ишларнинг устувор йўналишларини белгилаш, меъёрий ҳужжатлар асосида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши талабаларда мафкуравий иммунитетни қарор топтириш;
  • ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқаришга кўмаклашиш;
  • ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш;
  • талаба қизларни касб-ҳунар эгаллашларига кўмаклашиш;
  • Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришдан иборат.

    Университетдаги маънавий-маърифий ишлар бевосита ёшлар масалалари ва маънавий-марифий ишлар бўйича биринчи проректор томонидан ташкил этилади, мувофиқлаштирилади ва назорат қилинади.