Кенгаш раиси

Қурбаниязов Сапарбой Ходжаниязович

  •  Қабул вақти: Ҳафтанинг ҳар куни (3:00 - 4:00)
  •  Телефон: +99891 319-23-76
  •  Электрон почта: jamoatchilik@ samdu.uz

Биография

1974-1977 йй. - Ҳарбий хизматда
1977-1978 йй. - Самарқанд давлат университети тайёрлов курси тингловчиси
1978-1983 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси
1983-2003 йй. - Самарқанд давлат университети физика факультети илмий ходими, ўқитувчиси
2003-2006 йй. - Самарқанд давлат университети физика факультети декани ўринбосари
2004 й. - ҳ.в.   - Самарқанд давлат университетининг «Астрофизика» кафедраси доценти
2015й.  -ҳ. в.   - Самарқанд давлат университети  Жамоатчилик бошқаруви ва назорат кенгаши раиси

 

Кенгашнинг мақсад ва вазифалари:

Кенгашнинг асосий мақсади - университетда соғлом маънавий, ахлоқий, тарбиявий муҳит яратиш, ижро интизоми назоратини ташкил этиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва унинг нуфузини кўтариш асосида жамоатчилик бошқарувини амалга оширишдир.

Кенгашнинг фаолияти қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади:

 Ўқув,  ўқув-услубий фаолият соҳасида:

1. Университет факультетлари, кафедраларида  ўқув ишларини вазирлик томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилишини ўрганищ, ўқув гуруҳларини, потокларни шакллантиришни, ўқув жараёнига тегишли дарс жадваллари сифатини назорат этиш ва тавсиялар бериш.

2. Кафедраларда ўқув юкламаларининг меъёрий талаблар асосида, одилона тақсимот қилинишини назорат этиш, тавсиялар бериш.

3. Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув машғулотлари жадвалига тўла риоя этиш, ўқув машғулотларини кўчириш, ўқув машғулотларини ўтказмаслик, дарсга кеч қолиш, дарсларни белгиланган вақтидан эрта тугатиш ҳолларини назорат этиш, уларнинг сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш, кафедра мудирлари, деканатларга тегишли тавсиялар бериш.

4. Ички инспекция билан ҳамкорликда кафедраларда профессор- ўқитувчилар томонидан ўзаро дарсга кириш, очиқ ўқув машғулотларини, муаммоли дарсларни ташкил этиш режаларининг талаб даражасида бажарилишини текшириш. Зарурий ҳолларда тегишли мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳлар тузиб, ўқув машғулотлари сифатини ўрганиш, тавсиялар бериш.

5. Факультетлар, кафедралар ихтиёридаги компьютер синфларининг, шахсий компьютерлар, бошқа аудио, видео воситалар ҳамда лаборатория ускуналари билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг ишчи ҳолатини аниқлаш, ўқув-лаборатория ускуналари ва жиҳозларидан оқилона фойдаланиш даражасини ўрганиш, назорат этиш ва тавсиялар бериш.

6. Кафедраларда фанлардан ўқув машғулотларининг замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилиши, зарурий қўлланмаларнинг, электрон ўқув-услубий мажмуаларнинг яратилиши,  ўқитиш тизимига замонавий информацион технологиялар, масофавий ўқитиш услубларини қўллаш фаолиятини ўрганиш, назорат этиш ва тавсиялар бериш.

7. Талабаларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши, сабабсиз дарс қолдиришлар, дарсга кечикиш, дарслардан сабабсиз кетиб қолиш ҳолларининг сабабини ўрганиш, назорат этиш ва тегишли тавсиялар бериш. Ўқув гуруҳларидаги интизомни кучайтириш, ўқишга нисбатан талабаларнинг масъулиятини ошириш.

8. Факультет деканлари томонидан дарс қолдирувчи талабаларга нисбатан меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида зарурий чоралар кўрилиши, керакли ҳужжатларни расмийлаштирилишини назорат этиш ва мавжуд қоидалар асосида фаолият юритилишини таъминлаш.

9. Факультетлардаги ота-оналар Кенгаши билан ҳамкорликда сабабсиз дарс қолдирувчи талабаларнинг оилавий шароитини ўрганиш, талабаларнинг ота-оналари билан сабабсиз дарс қолдириш оқибатлари ҳақида суҳбатлар ўтказиш.

10. Профессор, доцент ҳамда кафедра мудирлигига тавсия этилаётган профессор-ўқитувчиларнинг очиқ дарсларига қатнашиш, кафедра йиғилишида муҳокама қилиш ва университет илмий кенгашида ўз фикрини билдириш.

11. Талабаларнинг фанлардан қолдирган ўқув машғулотларини (дарс соатларини) қайта ишлаши, профессор-ўқитувчилар ва гуруҳ журналларида давоматнинг белгиланиши, қайта ишлаш журналларининг тўлдирилиши, профессор-ўқитувчиларнинг бу масала бўйича талабчанлигини ўрганиш ва зарурий тавсиялар бериш.

12. Жорий ва оралиқ баҳолашларнинг жадвал асосида ўтказилиши, жадвалга риоя қилмасликнинг сабаблари, жорий, оралиқ баҳолашларда талабаларга қўйилаётган баҳоларнинг асосланганлиги, талабаларнинг жорий ва оралиқ баҳолашларда ёзган ёзма ишлари ва бажарган топшириқларининг одилона баҳоланганлиги, бу ишларнинг амалга оширилишида профессор- ўқитувчилар томонидан таниш-билишчиликка йўл қўймаслик, талабалар билимини баҳолашга холисона-одиллик билан ёндашиш каби ишларни ўрганиш ва таҳлил этиш, тегишли хулосалар тайёрлаш, тавсиялар бериш.

13. Фанлардан якуний баҳолашларни ёзма ёки оғзаки шаклида ўтказишда ишчи гуруҳ аъзолари сифатида қатнашиш, назорат этиш, хулосалар тайёрлаш, чора-тадбирлар белгилашга оид тавсиялар бериш.

14. Бакалавр ва магистратура таълимида фанлар кесимида ўқув-услубий адабиётларнинг янги авлоди билан таъминланганлиги, мазкур адабиётларнинг ахборот ресурс маркази фондида талаба сонига нисбатан фоизини аниқлаш ва бу тўғрисида тавсиялар бериш.

15. Курс ишларини ҳимояларида қатнашиш, одиллик ва ҳолисона баҳолаш тамойилларининг бузилмаслигини назорат этиш, керакли тавсиялар бериш.

16. Битирувчи талабаларнинг ДАСларида ёзма ёки оғзаки синов ишларини олишда иштироқ этиш, БМИ ҳимояларида қатнашиш, одиллик ва ҳолисона баҳолаш тамойилларининг бузилмаслигини назорат этиш, керакли тавсиялар бериш.

17. Магистрлик диссертациялари ҳимояларида қатнашиш, одиллик ва ҳолисона баҳолаш тамойилларининг бузилмаслигини назорат этиш, керакли тавсиялар бериш.

18. Университет профессор-ўқитувчиларининг базавий ойлик маошлари категорияларини ҳамда йиллик иш фаолият рейтингини ҳисоблашда (аниқлашда) ҳайъат аъзолари сифатида қатнашиб, рейтингини ҳисоблашда ҳолисона-одиллик  принципларига амал қилинишини  таъминлашда жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

19. Талабаларнинг ўқув режасида белгиланган ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётларининг сифати, талабаларнинг амалиётдаги фаоллиги, амалиётлар ўтказилаётган корхоналар, муассасалар раҳбариятининг  фикрларини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузиб, жойларда текширишлар ўтказиш, хулосалар тайёрлаш ва тавсиялар бериш.

20. Кафедралар ва  факультетларнинг йиллик ҳисоботларини ректорат томонидан кўриб чикишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

21. Янги ўқув йили учун талабалар қабул комиссияси ишларида жамоатчилик асосида қатнашиш, тест синовлари натижаларини, тўлов шартнома асосида талабалар қабулини ўрганиш. Талабаликка қайта тиклаш комиссияси мажлисларида иштирок этиш.

Маънавий-маърифий, ахлоқий тарбия фаолияти соҳасида:

22. Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари ўртасида соғлом маънавий-ахлоқий муҳитнинг мавжудлигини ўрганиш ва бу муҳитнинг бузилишига олиб келувчи сабабларни таҳлил этиш, зарурий тавсиялар бериш.

23. Университетда маънавий-маърифий масалалар бўйича ташкил этиладиган тадбирлар режасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва бу тадбирларнинг ўқув жараёнига ҳалақит бермаслигини, талабаларни ўқув машғулотларидан асоссиз равишда озод қилиб, турли тадбирларга жалб этиш сабабларини ўрганиш, хулосалар тайёрлаш, тавсиялар бериш.

24. Талабаларни ҳашарларга, университет ҳудудидаги турли хўжалик ишларига жалб этишни, ўқув машғулотларига ҳалақит бермаган ҳолда ташкил этилишини назорат этиш ва бу тадбирлар туфайли дарс қолдиришларига йул қўймаслик ҳакида тавсиялар бериш.

25. Профессор-ўқитувчилар томонидан талабалар билимини ҳолисона баҳоламаслик, таъмагирлик қилиш ҳолларини йўқотишга доир чора-тадбирлар кўриш, назорат этиш.

26. Фанлардан назоратларни топшириш мақсадида талабалар томонидан профессор-ўқитувчиларга таъмагирлик ҳаракатларини олдини олиш.

27. Университет профессор-ўқитувчиларини ва ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва уларга мукофотлар белгилашда ижтимоий адолат тамойилларига риоя этилиши, мукофотланишда шахснинг ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажарилишини, жамоат ишларида, маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирокини ҳисобга олинишини ҳамда ҳаммага бир хил миқдорда мукофот берилишига йўл қўймаслик кабиларни назорат этиш ҳамда тавсиялар бериш.

28. Университет талабаларини ижтимоий ҳимоя этиш, уларга стипендияларни ўз вақтида берилиши, стипендиялардан ҳар хил мақсадлар учун ушлаб қолиниши, талабалардан турли мақсадларда пул тўплаш, уларга зарур бўлмаган китоблар, тўпламларни мажбурий сотиш, мажбурий равишда театрлар, концертларга чипталар тарқатиш каби ишларни назорат этиш ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик.

29. Университет талаба-ёшларининг талабалар уйларидаги, хусусий хонадонлардаги яшаш шароитларини ўрганиш, уларнинг шарт- шароитларини яхшилаш, ректорат, деканатлар, кафедралар томонидан бу ишларни назорат этилишини ўрганиш, бу ишларни яхшилаш бўйича тавсиялар бериш.

30. Талабалар томонидан талабалар уйларидаги, ўқув биноларидаги давлат мулкидан эҳтиёткорона фойдаланиш қоидаларига амал қилинаётганлигини ўрганиш.

31. Университет талабалари орасида тартиббузарлик, аҳлоксизлик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби иллатларнинг тарқалишини олдини олиш ва ота-оналар кенгаши билан ҳамкорликда бу салбий ҳолатларга қарши фаолият юритиш, назорат этиш, аҳволни яхшилашга оид чора-тадбирлар кўришга тавсиялар бериш.

32. Университет талаба-ёшларининг университет ҳудудида, шаҳарда, яшаш жойларида ҳар хил жиноий элементлар, гуруҳлар таъсирига берилмаслик, жамоат тартибига, қонунчиликка риоя этишларини ўрганиш, назорат этиш ва тавсиялар бериш.

33. Университет талабаларининг умумий овқатланиш жойларидаги таомлар сифатини ва нархини ўрганиш, тавсиялар бериш.

34. «Самарканд университети» газета таҳририяти билан биргаликда, газета  саҳифаларида таълим-тарбия, ахлоқ, маънавият ва бошқа мавзуларда, таъсирчан, қизиқарли, танқидий мақолаларнинг чоп этилишини таъминлашда иширок этиш.