Илмий кенгаши котиби

Болтаев Мардонкул

 

  • Қабул вақти: Сешанба, жума (14-00 – 16-00)
  • Телефон: (8 366)239-17-63
  • Электрон почта: el-kotib@samdu.uz

Биография

  • 1975-1980 йй. – Самарқанд давлат университети ўзбек ва тожик филологияси факултети талабаси.
  • 1980-1990 йй. –Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси факултети умумий тилшунослик кафедраси лаборанти, катта лаборанти, соатбай ўқитувчиси.
  • 1990-1993 йй. –Самарқанд давлат университети факултетлараро ўзбек тили кафедрасиўқитувчиси.
  • 1993-2008 йй. – Самарқанд давлат университети амалий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси.
  • 2008-2015 йй. –Самарқанд давлат университети амалий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси доценти.
  • 2009-2016 йй. –Самарқанд давлат университетининг девонхона мудири (ўриндошлик асосида).
  • 2015-2017 йй. – Самарқанд давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси.
  • 2017 йил мартдан ҳ.в. – Самарқанд давлат университети илмий кенгаши котиби.

УНИВЕРСИТЕТ КЕНГАШИ

Университет кенгаши Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011-йил 3 декабрдагн 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ўқув юртининг Илмий кенгаши тўғрисидаги намунавий низом”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 28-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 181-сон қарори 2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 2-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28-февралдаги 181-сон қарори ижроси тўғрисида”ги 214-сон ва 2019-йил 1-апрелдаги “Вазирликнинг айрим буйруқларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 296-сон буйруқларига мувофиқ киритилган ўзгартиришларга мувофиқ тайёрланган низом асосида ташкил этилади.
Кенгаш таркибига университет ректори, проректорлар, кенгаш илмий котиби, факултетлар деканлари, университет таркибига кирувчи мустақил ташкилот ва тармоқлар раҳбарлари, мутахассис чиқарувчи айрим кафедралар мудирлари, ҳарбий кафедра бошлиғи, университетнинг айрим бўлим бошлиқлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, университет ҳуузуридаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш минтақавий маркази бошлиғи, университет қошидаги академик лицей директори ва университет катта юрисконсулти ўз хизмат лавозимлари бўйича киритилади. Бундан ташқари, кенгашнинг бошқа аъзолари факултетларнинг умумий мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар. Университет кенгашининг ваколат муддати 5 йил. Кенгашнинг мақсади университет жамоасининг интеллектуал салоҳияти, илмий, педагогик ва бошқа имкониятларини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим тизимини ривожлантириш ҳақидаги Қарорлари, фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва кўрсатмаларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат. Кенгаш мажлислари режа асосида ўтказилади ва баённома билан расмийлаштирилади. Баённомалар кенгаш раиси ва кенгаш илмий котиби томонидан имзоланади. Кенгаш қарорлари университет ректори томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети

 Кенгаши аъзолари

        РЎЙХАТИ

Ф.И.О.

Ф.И.О.

1.

Халмурадов Рустам 

26.

Пардаев Азамат 

2.

Йўлдошев Рустам

27.

Муҳиддинов Муслиҳиддин 

3.

Солиев Аҳмаджон

28.

Ҳамроев Жумақул  

4.

Умидуллаев Шуҳрат  

29.

Аббосов Субҳон 

5.

Хушвақтов Ҳаким 

30.

Қобилов Эргаш

6.

Раҳмонов Исмайил

31.

Жўрақулова Дилфуза 

7.

Аҳатов Акмал 

32.

Ғаниев Камолиддин

8.

Маҳматмуродов  Шавкат

33.

Назаров Файзулло

9.

Болтаев Мардон 

34.

Жуманов Исроил 

10.

Пардаев Ислом 

35.

Хўжаёров Бахтиёр 

11.

Муранов Шаҳриддин

36.

Айматов Аминжон

12.

Низомова Нигора  

37.

Негматов Исоқжон

13.

Тўхлиева Шарофат  

38.

Қодиров Обид

14.

Қурбонниёзов Сафарбой 

39.

Мирзаев Раҳматилла 

15.

Ўроқов Шерзод 

40.

Қурбонов Давлат

16.

Ярашев Қувондиқ

41.

Қипчақов Баҳодир

17.

Ражабов Тошпўлат  

42.

Муллажонова Нигина

18.

Абсанов Ахмад

43.

Умаров Сардор 

19.

Ўроқов Сирожиддин

44.

Гаргеш Равендер

20.

Жўрақулов Шоҳрух

45.

Умаров Азамат 

21.

Рўзийэв Юнус

46.

Рустамов Ислом

22.

Бобоёров Абдусаттор

47.

Усманов Актам

23.

Улашов Собир 

48.

Норбоев Аллаёр

24.

Лақаев Саидаҳмад   

 

 

25.

Ҳасанов Ақназар 

 

 

Самарқанд давлат университети кенгаши тўғрисида низоми