Самарқанд давлат университети профессори,

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси,

    "Эл-юрт ҳурмати"  ордени соҳиби М. Қ. Муҳиддиновга!

    Қадрли Муслиҳиддин Қутбиддинович!

    Туғилган кунингиз билан табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик, хотиржамлик тилайман.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Сиз билан ҳақли равишда фахрланади. Сизнинг қимматли фикрларингиз, жўяли маслаҳатларингиз биз учун жуда муҳим ва қадрли. Жонкуярлик, фидойилик каби фазилатларингизни ёшларимизга ибрат қилиб кўрсатамиз.

    Ҳурматли Муслиҳиддин Қутбиддинович! 

    Биз Сизни Самарқанд маърифатпарварлари, филологлари раҳнамоси сифатида ғоятда қадрлаймиз. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин.

 

Рустам Холмуродов,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.