Самарқанд давлат университетига Германия Федератив Республикаси Ханнс Зайдел жамғармасининг Марказий Осиё бўйича лойиҳа раҳбари Мах Георг Меиер ташриф буюрди. Мартабали меҳмонга жамғарманинг Монголиядаги ваколатхонаси раҳбари Фелих Гленк, жамғарманинг Жанубий Кореядаги ваколатхонаси раҳбари Бернард Селигер, жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси офис раҳбари Жавхар Дустовлар ҳамроҳлик қилди.

    Делегация аъзолари билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

    Мулоқотда таълим, инсон ресурсларини бошқариш, минтақавий муаммолар бўйича сўз юритилди. СамДУ нинг технологик йўналишидаги мутахассисларини  Германия таълими асосида малакасини оширишга келишилди.

    Шунингдек, давлат ва маҳалла бошқарув соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш томонлар учун манфаатли эканлиги алоҳида таъкидланди.

    Мулоқот сўнгида Самарқанд давлат университети ва жамғарма ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бунга кўра СамДУ тадқиқотчилари жамғарма томонидан хорижда маҳалла ва давлат бошқарув соҳасида докторантурада таҳсил оладиган бўлди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.