Самарқанд давлат университети

рус ва умумий тилшунослик кафедраси​ мудири

Абдуллаева Раъно  Хикматовна

abdullaeva14rano@mail.ru

 

Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ўқитувчиси. 2012 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. Scopus, халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 2  ҳамда Республика илмий журналларида 10 га яқин мақолалари эълон қилинган. Шунингдек, 1 ўқув қўлланма, 3 ўқув-услубий қўлланма муаллифи.

11 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган.

https://www.journalppw.com/public/site/images/admin_jppw/journal-img.png

http://journals.tsutmb.ru/go/2587-6953

                                                                              Рус ва умумий тилшунослик кафедраси аъзолари

Ким Светлана Фёдоровна

 

Филология фанлари номзоди, доцент. 1992-йилдан буён СамДУ филология факултети рус ва умумий тилшунослик кафедраси​да фаолият олиб бормоқда. 200 дан ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган.

https://www.uch21vek.com/

https://www.poljs.com/ru/

https://znanium.com/catalog/magazines/issues?ref=47f80b0f-0b53-11e9-8613-90b11c31de4c

https://7universum.com/ru

https://www.asu.ru/news/48036/

Web: // http://www. nvesti.ru

axborotnoma.uz

Хошу Элмира Небиевна
lela75@yandex.ru

 

Рус ва умумий тилшунослик кафедраси катта ўқитувчиси. Самарқанд давлат университетида 1972 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Элмира Хошу ўз фаолияти давомида республика ва халқаро миқёсдаги илмий нашрларда 100 га яқин мақолалар чоп эттирган. 10 услубий, 9 ўқув қўлланма муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 5, бошқа илмий нашрларда 70 дан ортиқ мақолалар эълон қилган.

https://doi.org/10.21070/ijccd2020631

Зубайдуллаев Ибодулло Амриллоевич

ibodullozubaydullaev@mail.ru

 

Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти. 1 ўқув қўлланма, 30 га яқин мақола ва тезислар муаллифи. Шу жумладан, Россия (ВАК) илмий журналларда 3 мақоласи нашр қилинган. Халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда бир қатор мақола ва тезислари билан иштирок этган.

link

link

https://www.asu.ru/files/documents/00025497.pdf

https://www.asu.ru/files/documents/00025970.pdf

Липатова Евгения Валентиновна

lipatova-yevgeniya@mail.ru

Евгения Липатова 2016 йилдан бери Самарқанд давлат университети Рус ва умумий тилшунослик кафедраси фаолият юритиб келади. Бугунги кунда “Рус ва ўзбек тилларининг коммуникатив идиомалари” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Фаолияти давомида республика ва халқаро миқёсдаги илмий нашрларда 20 га яқин мақолалари эълон қилинган. 8 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларда фаол иштирок этади.

Дубровская Кристина Андреэвна

+998937257665 tinadubrovskaya@mail.ru

 

Кристина Дубровская 2013 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келмоқда. 

2019 йилдан “Аёл ҳақидаги гендер стереотиплари дунё лингвистик тасвирининг акси сифатида (рус ва ўзбек тиллари мисолида)” мавзусида номзодлик диссертацияси устида тадқиқот олиб бормоқда. Педагогик фаолияти давомида 30 дан ортиқ миллий ва халқаро миқёсдаги нашрларда мақолалари эълон қилинган. 1 ўқув-услубий қўлланма муаллифи.

Расулова Камола Юнусжоновна

Самарқанд давлат университети Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти. Айни пайтда номзодлик диссертацияси устида ишламоқда. Педагогик фаолияти давомида 30 дан ортиқ миллий ва халқаро миқёсдаги мақолалари нуфузли журналларда чоп этилган. 1 ўқув қўлланма муаллифи.

Хакбердиева Сайёра Фармановна
 
Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти. 2014 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида республика ва халқаро миқёсдаги илмий нашрларда 20 га яқин мақолалари эълон қилинган. Бир нечта ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Халқаро, республика илмий анжуманларида фаол иштирок этиб келади.

 

Кушмаматова Ситора Кахрамоновна

karimovassitora@gmail.com

 

СамДУ Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ўқитувчиси, ассистент. 2013 йилдан буён мазкур кафедрада ишлаб келмоқда. Фразеология ва маданиятлараро мулоқот билан бевосита боғлиқ бўлган қиёсий тилшунослик соҳасида илмий тадқиқот олиб боради. Ситора Кушмаматованинг халқаро ва республика миқёсидаги илмий журналларда 10 дан ортиқ мақола ва тезислари эълон қилинган.

Тилляева Малика Юлдашевна

malika.turayeva@mail.ru

 

Кафедра ассистенти. 2021 йилдан буён Самарқанд давлат университети Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда мустақил изланувчи сифатида «Лингвокультурные особенности зооморфизма в языковой картине мира носителей русского, узбекского и таджикского языков»  мавзуси устида тадқиқот олиб боради. Малика Тилляева фаолияти давомида халқаро ва республика миқёсидаги илмий нашрларда бир нечта мақолалар эълон қилган.

Гулшана Мамадалиева 

Гулшана Мамадалиева 2023- йилдан рус ва умумий тилшунослик кафедрасида фаолият олиб бормоқда. Таржимашунослик, лексикология ва бадиий адабиёт матнларида окказионал янгиланишлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. Гулшана Мамадалиеванинг 10 дан ортиқ мақолалари ва тезислари халқаро ва республика журналларида чоп этилган .

Сдобников Вадим Витальевич
artist232@rambler.ru

Профессор.
Н. А. Добролюбов номидаги Нижегород давлат лингвистик университети (Россия, Нижний Новгород) профессори, филология фанлари доктори, доцент. Инглиз тили назарияси ва амалиёти ҳамда таржима кафедраси мудири.
ORCID: http://orcid.org/0000-0002-4717-2980
Scopus Author ID: 57204809787.

У таржимашунослик, таржима дидактикаси, маданиятлараро мулоқот назарияси ва стилистика соҳалари бўйича етук мутахассис ҳисобланади. 2016-йилда “Коммуникатив вазият таржима стратегиясини танлаш учун асос сифатида” мавзусида филология фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини ҳимоя қилган.

Илмий фаолияти давомида Россия ва хорижда 2 та монография, 4 та дарслик ҳамда 157 та илмий мақола муаллифи бўлган. RINC базасида 115 та мақоласи чоп этилган, 900 дан ортиқ иқтибосга эга, Hirsch индекси — 9.

У Россия Таржимонлар уюшмаси бошқаруви раиси, Россия Ёзувчилар уюшмасининг Нижний Новгород бўлими раҳбари, шунингдек, D212.163.01 диссертация кенгаши аъзоси ҳисобланади.

Ўқитадиган фанлари қаторига “Таржима назарияси”, “Стилистика”, “Таржиманинг амалий курси”, “Тижорат таржимаси”, “Техник таржима” ва “Таржимада ахборот технологиялари” киради.

У Россия Федерацияси Умумий ва касбий таълим вазирлигининг миннатдорчилиги (1997), Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлигининг Фахрий ёрлиғи (2012) ҳамда NDLU Фахрий ёрлиғи (2017) билан тақдирланган. “Н. А. Добролюбов номидаги Нижегород давлат лингвистик университети хабарномаси” ва “Мосты. Таржимонлар журнали” таҳририяти аъзоси ҳисобланади.

2024-йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келмоқда.

Шахсий саҳифа: https://lunn.ru/page/sdobnikov-vadim-vitalevich

Рус ва умумий тилшунослик кафедраси тарихи

Рус ва умумий тилшунослик кафедраси 1939 йилда ташкил этилган. Ўтган вақт давомида кафедрани В.А. Краснов (1944-1945), К.Э. Гаккаев (1945-1947), С.Д. Липкин (1948-1956), профессор И.М. Багрянский (1956-1964), Л.И. Роизензон (1964-1977), доцент А.Г. Ломов (1977-1999), унинг ўрнига доцент Р.А. Ряснянская, доцент Х.Н.Абдуллаев, проф. Э.А. Малиновский каби олимлар мудирлик қилган.

Профессор Малиновский раҳбарлигида кафедрада бешта ҳудудий илмий конференциялар ўтказилди. Кафедра аъзолари мунтазам равишда турли илмий конференцияларда қатнашиб келадилар: Халқаро славянлар конгресси (2008 йил – Малиновский Э.А.), Фразеология бўйича халқаро конференция (Германия, Полша, Россия, 2004-2008, Малиновский Э.А.), МАПРЯЛ (Малиновский Э.А., Бабахўжаев А.Б.), Денисенко О.А., Ряснянская Р.А., Абдуллаев Х.Н., Барсикян С.А. 2010-2014) кабилар шулар жумласидан. 

2016 йилдан ҳозирги кунга қадар кафедрага катта ўқитувчи Кристина Дубровская мудирлик қилиб келмоқда. Кафедра бугунги кунда дунёнинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик қилади. Кафедранинг 3 нафар ўқитувчиси Бошқирд давлат университетининг аспирантура босқичига ўқишга кирган.

 

2021 йилда иккита кафедра - рус тилшунослиги ва рус тили кафедралари бирлаштирилиб, факультетлараро рус тили кафедраси деб номланди. Бугунги кунда кафедрада 29 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда, улардан 2 нафари профессор, филология фанлари доктори – Малиновский Э.А. ва Тамбов шаҳридан таклиф этилган мутахассис Антонина Шчербак ва 3 нафар доцент (Тўрахўжаева Р.К., Зикратов В.В. – Олтой ўлкасидан таклиф этилган мутахассис, Усманова С.Ю.), 10 нафар катта ўқитувчилар.

Кафедра профессор-ўқитувчилари турли илмий йўналишлар бўйича маърузалар ўқийди, магистрлик диссертациялари ва битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилади, иқтидорли талабалар билан мунтазам равишда ишлайди, уларнинг илмий мақолаларини республика ва халқаро миқёсдаги турли тўпламларда нашр этиб келади.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари:

Бакалавр:

1. 60230101 – Филология ва тил ўқитиш (рус тили)

2. 5120100 – Филология ва тил ўқитиш (рус тили)

3. 5112500 - Чет тил гуруҳларида рус тили

  Магистратура:

4. 70230101 - Тилшунослик (рус тили)

Кафедра ҳаётидан лавҳалар