Жорий йилнинг 3-8 март кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида талабалар ўртасида математика фани бўйича “ОМОУС-2024” халқаро олимпиада ўтказилди.

    Мазкур танловда АҚШ, Россия, Болгария, Испания, Хитой, Мексика, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлардан 500 ортиқ талабалар иштирок этди.

    Қувонарлиси, олимпиадада Самарқанд давлат университети математика факультетининг бир қатор талабалари муваффақиятли иштирок этди.

    Якка тартибдаги баҳсда Абдулазиз Комилов кумуш медаль, Давлат Камолиддинов ва Отабек Зариповлар бронза медални қўлга киритди.  Умумий баҳсларда эса Абдулазиз Комилов, Давлат Камолиддинов, Отабек Зарипов, Бобомурод Абдураҳмоновлардан иборат жамоа бронза медалига эга бўлди.

    Шунингдек, СамДУ Каттақўрғон филиали 3-курс талабалари Жалолиддин Маҳмудов ва Охун Отаёровлар ҳам ушбу мусобақада қатнашди. Жалолиддин Маҳмудовга бронза медали насиб қилди. 

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.