Гулжаҳон Ахмедова - Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти ядро физикаси ва астрономия кафедра професссори, физика-математика фанлари номзоди.

    Гулжаҳон Ахмедова 1 дарслик, 2 монография, 6 ўқув, 3 услубий қўлланма муаллифи. Олим "Атом физикаси" номли ўқув қўлланмаси билан 2014 йилда "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" республика танловининг ғолиби сифатида Олий таълим фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг дипломи билан тадқирланган.

    Гулжаҳон Ахмедованинг бугунга қадар 170 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари эълон қилинган. Шундан 18 мақоласи Scopus ва Web of Scince базаларига кирувчи журналларда чоп этилган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.