Компьютерни ўрганиш турли амалиётларни ўз ичига олган мунтазам ўқиш ва машқ қилиш жараёни билан боғлиқ. Дастлаб компьютер ва унинг қисмлари (процессор, клавиатура, хотира, қаттиқ диск...) билан танишиш, қандай ишлашини ва уларнинг вазифаларини ўрганиш лозим.

    Windovs, macOS, Linux каби операцион тизимларни ўрганишни ва улардан фойдаланишни машқ қилинг. Файллар билан ишлаш, дастурларни ўрнатиш ва созлаш каби асосий вазифаларни амалга оширинг. Microsoft Office, Google Docs каби офис дастурларидан фойдаланишни ўрганиш, ҳужжатларни таҳрир қилиш, жадваллар билан ишлаш ва тақдимотлар тайёрлаш кўникмаларини ривожлантиринг.

    Веб-браузерлар орқали интернетдан самарали фойдаланиш, қидирув тизимларидан маълумот қидириш ва электрон почта хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилинг. Python, Java, С++ каби осон ўрганиладиган дастурлаш тилларидан бирини танланг ва асосий синтаксисини ўрганишни бошланг. Codecademy, Coursera, Udemy каби онлайн платформалардан дастурлашни ўрганиш мақсадга мувофиқ.

    Ўрганганларингизни амалда қўллаш учун кичик лойиҳалар устида ишлаш яхши натижа беради. Дастурлаш ёки компьютер билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда сабр-тоқатли бўлиш талаб этилади...

    Компьютер саводхонлиги - бу узлуксиз ўрганиш амалиётни талаб этувчи жараён. Ўзингизни янги билимлар ва технологиялар билан доимий янгилаб туриш, муаммоларни ижодий ечиш ва янги лойиҳаларда иштирок этиш орқали ушбу соҳани чуқурроқ ўрганиш мумкин.

 

Жамолиддин Жабборов,

Самарқанд давлат университети

компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедраси мудири, PhD.