Самарқанд давлат университети Биокимё институти 4-курс талабаси Гулдона Бекмуродова “Турли касб эгаларида соматометрик кўрсаткичларининг кун давомида ўзгариш динамикаси” мавзусида изланишлар олиб бормоқда. Илмий раҳбари СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси мудири, доцент Мирзоҳид Қўзиев.

    Гулдонанинг тадқиқотлари турли касб эгаларининг кун давомида бўйи ва вазн ўзгаришларини таҳлил қилишдан иборат.

    - Мен бир бирига ўхшамайдиган 9 хил: кон ишчилари, электр корхонаси, банк, ИИБ ходими, ўқитувчи, спорт мураббийи, шифокор, оператор, тарбиячи каби касб эгалари билан тадқиқот ўтказдим, - дейди Гулдона Бекмуродова. – Эрталаб нонуштадан ва кечги овқатдан кейинги тана вазни ва бўй узунлигини таққосладим. Кузатувларимиз натижасида турли соҳа вакилларида ўзгаришлар ҳар хил эканлиги аниқланди. Демак инсондаги ҳар бир иш фаолияти нафақат ички органлар (юрак, жигар, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, асаб системалари) га балки унинг морфологик кўрсаткичларига ҳам таъсир этади. Яъни бўй узунлиги инсоннинг ҳаракатига, таъна вазни эса унинг овқатланиши билан боғлиқ…

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.