Бугун Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти доценти Илҳомжон Субҳонқуловнинг туғилган куни.

    Илҳомжон Субҳонқулов 1954 йил Тойлоқ туманида таваллуд топган. 70 ёшни қарши олган олим 51 йилга яқин Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Университет жамоаси физика-математика фанлари номзоди, доцент Илҳомжон Субҳонқуловни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.