Самарқанд давлат университети филология факультетида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан шу мавзуда анжуман ўтказилди.

    Тадбирни Самарқанд давлат университети мумтоз адабиёт тарихи кафедраси мудири, филология фанлари доктори Исроил Сулаймонов кириш сўзи билан очди.

    Анжуманда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Муслиҳиддин Муҳиддинов, профессор Азмиддин Носиров,  доцент Гулсанам Холиқуловалар маърузалари билан иштирок этди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.