Анжуманда Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебо Раҳмонова, Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари Шарофат Тухлиева, Гулжаҳон Аҳмедова, Назмия Муҳиддинова, Махбуба Эргашева, Шоҳиста Ҳамроқулова, Нодира Нуруллаева ва бир қатор талабалар маърузалари билан иштирок этди.

    Тадбирни Самарқанд давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов кириш сўзи билан очди.

    Конференцияда сўзга чиққанлар “Олима аёллар-миллат келажагининг тарбиячиси”, “Илм-фан соҳасидаги хотин-қизларнинг ўрни ва аҳамияти”, “Ўзбекистоннинг лисоний-адабий ва маданий ривожида олима хотин қизларнинг ўрни”, “Ўзбекистоннинг тарихчи - олима аёллари”, “Замонавий илм-фан ривожида доривор ўсимликларнинг ўрни” мавзуларида маъруза қилишди.

    Анжуман давомида илм-фанда юқори натижаларга эришган ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол бўлган хотин-қизлар университетнинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланди.

    Тадбир сўнгида СамДУ педагогика таълими факультети талабаси, «Ниҳол» мукофоти соҳиби Диёра Жафарова томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчани хурсанд қилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.