Маҳмуд Лутфиллаев – Самарқанд давлат университети интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари компьютер илмлари ва технологялари фанлари кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори.

    Маҳмуд Лутфиллаев илмий раҳбарлигида 5 номзодлик ва 40 дан ортиқ магистрлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Олим педагогиканинг таълим ва тарбия соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 4 монография, 6 ўқув қўлланма 60 дан ортиқ мультимедиали электрон дарслик ва 40 дан ортиқ виртуал лабораториялар муаллифидир.

    Шунингдек, бугунга қадар 350 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр эттирган. 40 дан ортиқ мақолалари Ссопус базаси ва ОАК рўйхатига кирувчи журналларда эълон қилинган.

    Маҳмуд Лутфиллаев ташаббуси билан Самарқанд давлат университетида “Мультимедиа маркази” ташкил этилди. Мультимедиа марказида 7 нафар илмий тадқиқотчилар педагофика соҳасида изланишлар олиб бормоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.