Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти талабаси Нафисахон Раҳмонова Бирлашган ядро тадқиқотлар институтинг (БЯТИ, Дубна, Россия)  START  (Student Advanced Research Training) дастурига қабул қилинди.  СТАРТ бутун дунё бўйлаб фан, муҳандислик ва IT йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган халқаро дастурдир.

    Дастурда иштирок этиш БЯТИ эксперти назорати остида илғор даражадаги тадқиқот лойиҳаси устида ишлашни назарда тутади.

    Сараланган талабалар кўрсатилган вақт оралиғида Дубна шаҳрига стажировка ўташади. Мазкур дастур доирасида Нафисахон Раҳмонова ҳам февраль-март ойлари семинар тренингда иштирок этадиган бўлди.

    Маълумот учун, талаба айни вақтда СамДУ доценти Акмал Сафаров раҳбарлигида Швейцариянинг СЕРН марказида яратилган ГEАНТ4 дастури ёрдамида “Изотоп манбаларининг гамма квантларнинг тўлиқ ташқи қайтиш ҳодисасини ўрганишда қўлланишини моделлаштириш” мавзуси бўйича изланишлар олиб бормоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.