Самарқанд давлат университети интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети декани, доцент Файзулло Назаровнинг "Веб технологиялари" номли дарслиги нашр этилди.

    Мазкур дарслик веб технологиялар фанини ўрганишга бағишланган бўлиб, бунда  фан учун HTML, CSS, Bootstrop, PHP, JavaScript, XML воситалари ва уларни қўллашнинг қоидалари батафсил ёритилган. HTML, CSSнинг буйруқлари ва ёзилишлари бир нечта дастурлар ёрдамида тушунтирилган. PHP дастурлаш тилининг операторлари, калит сўзлар ва буйруқларнинг умумий кўринишлари ҳамда уларни қўлланилиши кўрсатилган.  

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.