Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов Франциянинг Пуате университетидаги ташрифида «Эрасмус+» дастури бўйича Марказий Осиё университетлари иштирокини янада кенгайтириш мақсадида мазкур университетнинг ЭНСИП инженерлар мактаби ва табиий фанлар факультетида бўлди. Акмал Ахатовга К171 лойиҳаси ижрожилари УрДУ вакили Жамол Маттиев, ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети вакиллари Нурсултон Досжан ва Мадина Мансуровалар ҳамроҳлик қилди.

    Учрашувда мутассади раҳбарлар билан Марказий Осиё ОТМ ларида Пуате университетинг тажрибаси асосида ўқув жараёнларни такомиллаштириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, илмий стажировкаларни корхона ва ташкилотларда йўлга қўйиш, илмий изланиш натижалари самарасини ошириш, тадқиқотчилар академик алмашинуви ҳамда қўшма докторантураларни ташкил қилиш масалалари муҳокама қилиниб, келишувларга эришилди.

    2023-2024 ўқув йилининг 2-семестрида Пуате университетига илмий стажировкага юбориладиган номзодлар тасдиқланди. 

    Ташриф давомида университетнинг дарс жараёнлари кузатилди. Электрик инжинерия, информатика ва тизмлар автоматикаси, органик кимё ва синтез лабораториялари асбоб-ускуналари ва уларда олиб борилаётган тадқиқотлар билан танишилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.