Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети ректори Ҳажи Акбер Аиса таклифига биноан мазкур университетга ташриф буюрди.

    Учрашувда СамДУ Биокимё институти ҳамда Шинжон тиббиёт университетининг Фармацевтика институтлари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. СамДУ Бикимё институтида тиббий кимё, органик синтез ва тиббий биология соҳалари бўйича қўшма лабораториялар ташкил этишга келишилди.

    Шунингдек, томонлар ўртасида профессор-ўқитувчилар аламашинуви йўлга қўйиш, Биокимё институти тадқиқотчи ва талабаларини фармацевтика, кимё ва ботаника йўналишлари бўйича стажировкаларга юбориш тўғрисида фикрлар алмашилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.