Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Зайниддин Қурбоновнинг шу номдаги  монографияси нашр этилди.

    Мазкур монографияда синтактик сатҳдаги гипотактик қурилмалар шаклланишининг деривасион жараён билан боғлиқ ҳолдаги когнитив-прагматик асослари ва гипотактик қурилма сатҳида рўй берувчи иерархик муносабат ҳамда қурилманинг микроматн мақоми, деривасион жараёнда шаклланувчи синтактик парадигма ва уларга асосланувчи инвариант қурилманинг когнитив моҳияти, микроматн шаклланишида синтактик семантика ҳодисасининг локутив, иллокутив ва перлокутив актлар қуршовидаги ҳолатлари, микроматн ортида турувчи нутқий ситуасия ва шу асосда шаклланувчи хусусий ҳамда умумий когнитив моделларнинг қолиплари каби масалалар таҳлил қилинади.

    Монография тилшунослар, бакалаврлар, магистрлар ҳамда докторантлар, шунингдек, ўрта мактабларнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиларига мўлжалланган.

    Самарқанд давлат университети
    Ахборот хизмати.