Самарқанд давлат университетига Қозон Федерал университети Психология таълими институти директори Айдар Калимуллин ва профессор Алмаз  Галимовлар ташриф буюрди. Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Акмал Ахатов учрашди.

    Мулоқотда томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Расмий учрашувдан сўнг Айдар Калимуллин ва  Алмаз  Галимовлар СамДУ психология ва ижтимоий сиёсий фанлар факултети профессор-ўқитувчилари билан маҳорат дарслари ташкил этилди.

    Самарқанд давлат университети
    Ахборот хизмати.