Самарқанд давлат университети интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетидаги IT марказ таркибида Самарқанд IT парк билан ҳамкорликда Инкубация ва акселирация марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов, Самарқанд вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Нозир Ибрагимов, Рақамли технологиялар вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Дилмурод  Хўжамбердиев,  IT парк Самарқанд вилояти ҳудудий филиали директори Шерзод Юсуповлар иштирок этди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.