Самарқанд давлат университетида публицист, ҳассос шоир, ёзувчи Исмат Кўчиевнинг “Шароф Рашидов: Бунёдкор” номли китоб тақдимоти ўтказилди. Ушбу китобни рус тилидан ўзбек тилига СамДУ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси, доцент Шавкат Маҳматмуродов таржима қилган.

    Тадбирни Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Рустам Йўлдошев кириш сўз билан очди.

    Анжуманда СамДУ профессорлари Ҳотам Умиров, Ибодулла Мирзаев, Фарҳод Набиев, Маҳмуд Насруллаев ва Шавкат Маҳматмуродовлар маърузалари билан иштирок этиб, китоб ҳақида ўз фикрларини билдирди.

    Шунингдек, муаллиф Исмат Кўчиев китобнинг яратилиш тарихи ҳақида батафсил маълумот берди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.