Семинар Олий таълим,  фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан Жаҳон Банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (MUNIS) лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Ушбу тадбирда Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтининг ёш олимлари ва тадқиқотчилари иштирок этмоқда. 

    Лойиҳанинг асосий мақсади ва моҳияти ҳудудлардаги илмий-техникавий тадқиқотларга қизиққан тадқиқотчи олимлар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали технологияларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида кўникмаларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш, MUNIS лойиҳасининг инвестицион дастурларида иштирок этиш учун тадқиқотчилар аудиториясини тайёрлаш, тадқиқотларни тижоратлаштириш дастури (РСП), Р&Дга бизнес сармояларидан иборат…

    Семинарни Жаҳон Банки консультанти, технологияларни тижоратлаштириш ва бизнесни йўлга қўйиш бўйича халқаро эксперт Сергей Макаров олиб бормоқда.

    Дарс машғулотлари қуйидаги мавзуларни қамраб олади:

-     Р&Д тижоратлаштириш тамойиллари;

-     Истиқболли инновацион маҳсулотларни аниқлаш;

-     Маҳсулотни ишлаб чиқиш (келажакдаги маҳсулот хусусиятларида Кано моделидан фойдаланиш);

-     Мижозларни топиш ва янги корхоналар (Леан усулларидан бири - мижозларнинг эҳтиёжларини "сифат уйи" тамойили асосида Р&Д шакллантириш);

-     ИМ идентификация ва эрта баҳолаш;

-      Тадқиқотчиларнинг технологик брокерлар, тадбиркорлар, инвесторлар билан ўзаро таъсири; тузоқлардан қочиб шерикчилик қуриш;

-     Бизнес тезлатгичлари ва эрта босқичдаги VС инвестициялари: Р&Д тизимидаги иштирокчиларр нимани билишлари керак;

-    Глобал ривожланиш: қандай прогнозлаш ва нимадан узоқлашиш керак.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар