Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси
Самарқанд давлат университети
Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедраси мудири

Нурмухаммедов Юсуф Шакарбоевич
Филология фанлари доктори (DSc), доцент. 2026 йилдан Самарқанд давлат университети Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида фаолият юритади. 2026 йилда «Ўзбек, турк ва испан миллий-маданий дунёқарашининг фразеологик сатҳ бирликларида репрезентациялашуви» мавзусида филология фанлари доктори диссертациясини ҳимоя қилган. 3 та монография, 2 та услубий қўлланма муаллифи. 40 дан ортиқ мақоласи халқаро ва маҳаллий журналларда эълон қилинган.
Инглиз тили тилшунослиги ва адабиёти кафедраси аъзолари
![]() |
Хушмуродова Шаҳноза Шаймонқулова
Филология фанлари доктори (DSc), доцент. 2013 йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида ишлаб келмоқда. 2024 йилда “Linguistic and Cognitive Features of the Secondary Language Identity Formation in Bilingual Students” мавзусида филология фанлари доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Испания, Руминия, Буюк Британия давлатларида малака оширган. 1 дарслик, 1 монография, 2 ўқув қўлланма ва 4 услубий қўлланма муаллифи. 70 дан ортиқ мақоласи халқаро ва маҳаллий журналларда эълон қилинган. https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q= |
![]() |
Бузрукова Маҳина Муҳамадхоновна
У 2014 йилдан буён Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб, бакалавриат ва магистратура босқичларида инглиз адабиёти, таржимашунослик, тадқиқот этикаси, матннинг лингвопоэтик ва лингвостилистик таҳлили, илмий тадқиқот методологияси ва амалий инглиз тили фанларидан дарс бериб келмоқда. Фаолияти давомида 1 монография, 2 дарслик, 100 га яқин илмий мақолалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар Scopus ва Web of Science нуфузли журналларида 8 мақола эълон қилган. |
![]() |
Рўзиева Ситора Асроровна
Филология фанлари бўйича PhD, профессор, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети профессори. С.А. Рўзиева 2014 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келмоқда. Илмий-педагогик фаолияти инглиз ва ўзбек тилларининг қиёсий-лингвистик ҳамда лингвокультурологик тадқиқи, концептология, тил ва маданият муносабати, оилавий қадриятларнинг лингвистик ифодаси каби йўналишларни қамраб олади. 2020 йилда «Концепт “семья” и его отражение в английской и узбекской языковых культурах» мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган. С.А. Рўзиева илмий-педагогик фаолияти давомида 3 та дарслик, 4 та ўқув қўлланма, 3 та монография ва 30 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи сифатида фаолият юритиб келмоқда. Унинг илмий ишлари Ўзбекистон ва хорижий илмий нашрларда, жумладан халқаро илмий базаларда индексланадиган нашрларда эълон қилинган. Профессор С.А. Рўзиеванинг илмий изланишлари замонавий лингвистика, лингвокультурология ва лингвокогнитив тадқиқотларнинг долзарб масалаларига бағишланган. https://scholar.google.com/citations?view_op=list_works&hl= |
|
Исакова Нодира Аззамовна
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2005 йилдан буён Самарқанд давлат университети Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. 2021 йилда “Мустақиллик йилларида ўзбек тилига кириб келган хорижий сўзларнинг таркибий-мазмуний таҳлили (“Халқ сўзи” газетаси материаллари асосида)” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 1 монография, 1 ўқув қўлланма ва 10 услубий қўлланма, ва 2 та дарслик муаллифи. Шунингдек, олима бугунги қадар 12 дан ортиқ Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳамда бошқа нашрларда 40 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. https://scholar.google.com/citations?user=IFrI5msAAAAJ&hl=en |
|
![]() |
Нурова Гулчеҳра Тишабаевна Гуля Тишабаевна — филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), инглиз тили, лингвистика ва адабиётшунослик кафедраси доценти. Унинг илмий йўналиши қиёсий лингвистикага бағишланган бўлиб, у бакалавриат ва магистратура босқичларида инглиз тилини ўқитади. У 2023 йилда “Инглиз гапининг кенгайтириш усулларининг структур-семантик таҳлили ва уларнинг рус тилига таржимаси” мавзусида PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Мазкур тадқиқот инглиз гапининг мураккаблашув механизмлари, уларнинг семантик функциялари ҳамда рус тилига таржима жараёнидаги мослик масалаларини қамраб олади. Тишабаева қиёсий таҳлил, структур семантика ва таржима масалаларига бағишланган икки монография ҳамда йигирма икки илмий мақоланинг муаллифидир. Унинг илмий қизиқишлари тиллараро мослик, таржима назарияси ва ўқув-услубий материаллар яратиш масалаларини ўз ичига олади. У кимё йўналиши талабалари учун ўқув қўлланма тайёрлаган бўлиб, ҳозирда магистрлар учун дарслик устида ишламоқда. Унинг илмий раҳбарлиги остида уч нафар бакалавр талабаси битирув малакавий ишларини муваффақиятли ҳимоя қилган. Тишабаева мунтазам равишда халқаро конференциялар ва илмий тадбирларда, жумладан, синхрон таржимон сифатида иштирок этади. Шунингдек, у талабалар касбий компетенцияларини мустаҳкамлашга қаратилган замонавий курслар ва амалий топшириқларни фаол ишлаб чиқади. https://multijournals.org/index.php/excellencia-imje/indexvv |
![]() |
ДАЛЕР ФУРКАТОВИЧ ЗАЙНИЕВ
|
![]() |
Саидова Азиза Давлатовна |
![]() |
Тохирова Сарвиноз Хусеновна Тохирова Сарвиноз СамДУ Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида 2018 йилдан буён ишлаб келади. 2024 йилда “Садриддин Айний асарларининг Европа адабиётига таъсири ва таржимаси” мавзусида филология фанлари доктори (PhD) номзоди бўлди. Сарвиноз Тохирова фаолияти давомида 1 та ўқув қўлланма, 20 та илмий мақола ва 3 та Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Рофеева Шоҳида Давроновна
Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси. 2019 йилдан буён Самарқанд давлат университети Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида катта ўқитувчи лавозимларида ишлаб келмоқда. 20 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Фаолияти давомида 7 нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. Ҳозирда Инглиз ва ўзбек тилларида “билим” концептининг семантик майдони ва лингвомаданий хусусиятлари мавзусида илмий тадқиқот олиб боряпти. |
|
|
Уразкулова Азиза Анкаевна Инглиз тили кафедраси доценти. 1998 йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедрасида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. Азиза Уразкулова фаолияти давомида 3 услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, бугунги қадар 2 нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳамда 30 дан ортиқ бошқа нашрларда илмий мақолалар эълон қилган. |
|
![]() |
Собирова Дилшода Аброровна
1997 йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. "Инглиз тили даписида талабаларнинг компитентлиги" мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. 1 дарслик, ва 10 услубий қўлланма, ва 50 дан ортиқ мақолалар муаллифи. |
![]() |
Расулова Инобат Илҳомовна СамДУ инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида 2020 йилдан буён катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритади. Инобат Расулова фаолияти давомида хорижий журналларда 12 тадан кўп илмий мақолалар, 1 та ўқув қўлланма ва 1 та услубий қўлланма эълон қилган. |
|
Қадирова Феруза Рустамовна Қадирова Фируза СамДУ Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида 2019 йилдан буён катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келади. Мустақил тадқиқотчи сифатида ушбу мавзуда “Teaching English Reading skills to the students of higher education” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Фируза Қадирова фаолияти давомида халқаро ва ОАК базасига кирувчи журналларда 15 га яқин илмий мақолалар эълон қилган. |
|
| Абриева Нодира Наркуловна. nodiraxon01011990@gmail.com . 2018 йилдан бери Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келди. Абриева Нодира фаолияти давомида 19 тадан ортиқ турли журнал ва анжуманларда илмий мақолалар эълон қилган. Ҳозирда "Инглиз ва ўзбек тилларида розилик-норозиликни ифодалашнинг вербал ва новербал усуллари" мавзусида илмий тадқиқот олиб боряпти. |
|
![]() |
Алламуродова Сабоҳат Ибодуллаевна Самарқанд давлат университети Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси. У 2019 йилдан буён шу кафедрада фаолият юритиб келмоқда ва 20 дан ортиқ илмий мақолаларини турли журналлар ҳамда анжуманларда эълон қилган. Ҳозирда “Инглиз адабиётини ўқитишда культурологик ёндашув (олий таълим ташкилотлари мисолида)” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Муаллифнинг “Medieval literature” (“Ўрта аср адабиёти”) номли ўқув қўлланмаси нашр этилган. Шунингдек, у ҳаммуаллифликда “Инглиз адабиётини ўқитишда культурологик ёндашув асосида тузилган машқлар учун мобил илова” номли дастурни яратган ва у расмий равишда рўйхатдан ўтказилган. |
![]() |
Хамидова Малика Баҳранкуловна Хамидова Малика Баҳранкуловна 2025 йил сентябрь ойидан буён Самарқанд давлат университетининг инглиз тили кафедрасида ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда. У 17 йиллик педагогик тажрибага эга бўлиб, фаолияти давомида 10 дан ортиқ илмий мақолаларни чоп этган. |
|
Хайруллаева Хонзода xonzodaxayrullayeva1218@gmail.com Хайруллаева Хонзода 2025 йилдан буён Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида ассистент ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб келади. У фаолияти давомида хорижий илмий журналларда 2 та мақола чоп эттирган. |
|
![]() |
Мафтуна Хайдарова СамДУ инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида 2024 йилдан буён ассистент ўқитувчи лавозимида фаолият юритади. Мафтуна Хайдарова фаолияти давомида хорижий журналларда 2 та илмий мақолалар эълон қилган. |
![]() |
Тўрақулова Насиба Абдуғаниевна turakulova908@gmail.com Филология фанлари бўйича 2024 йилдан буён Самарқанд давлат университети Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида ўқитувчи ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Бугунги кунгача 10 дан ортиқ мақолалар эълон қилган. |
![]() |
Асаев Жасурбек Олим ўғли asayev.ja@gmail.com Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти, инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедраси ассистент ўқитувчиси. 2025 йилда Ҳиндистоннинг English and Foreign Languages университетида амалиёт ўтаб қайтган. Бир неча мақолалар муаллифи. Маҳаллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга. |
![]() |
Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси чет тили кафедраси номи билан 1962 йил СамДУ чет тиллар факультети қошида ташкил топган. Бу кафедра факультетлараро кафедра бўлиб, асосан талабаларга инглиз тилидан сабоқ берган. Кафедрага дастлаб профессор Л.А.Клетнова, катта ўқитувчи Р.М.Маматов, доцент Б.Т.Турсунов, кейинчалик профессор А.М.Бушуй, профессор Ш.С.Сафаров, доцент А.Н.Нурмуҳамедов, доцент М.Б.Бегматов, доцент Г.М.Атаева, доцент Т.С.Исмаилов, профессор Р.Гаргеш, профессор С.Занжани мудирлик қилган бўлса, ҳозирги кунда кафедрани доцент Ю.Ш.Нурмуҳаммедов бошқармоқда. Инглиз тили кафедраси ўз фаолияти давомида М.М.Нушаров, А.М.Бушуй, Б.Т.Турсунов каби таниқли профессорларни, А.Нурмуҳамедов, Пошали Усмон каби таниқли етук мутахассисларни етказиб берди. Кафедрада доцент Л.Л.Арустамян, доцент А.М.Юзликаева, доцент Д.И.Фахрутдинова, катта ўқитувчилар: Х.Мирмуҳаммедова, Д.Ш.Мамажонова, К.З.Ходжаева, М.С.Кушшаева, К.О.Мамадалиевалар талабаларга инглиз тилидан сабоқ берганлар. Ҳозирги кунда кафедрада Ю.Ш.Нурмуҳаммедов, Н.А.Исакова, Ш.Ш.Хушмуродова, М.М.Бузрукова, С.А.Рўзиева, Г.Т.Нурова, С.Х.Тоҳирова, Ш.Д.Рофеева, А.Д.Саидова, А.А.Уразкулова, Д.Ф.Зайниевлар доцент лавозимида, Д.А.Собирова, И.И.Расулова, Ф.Р.Қадировалар катта ўқитувчи лавозимида, Н.Н.Абриева, С.И.Алламуродова, Н.Тўрақулова, М.Б.Хамидова, М.Хайдарова, Х.Хайруллаева, Ж.Асаевлар ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатмоқдалар. Кафедра ўқитувчилари мунтазам равишда ўз илмий мақолалари билан халқаро илмий конференцияларда иштирок этиб келмоқдалар. Кафедранинг илмий салоҳияти 50 фоизни ташкил этади.
|
![]() |
Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавриат
Магистратура
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар


















