Бугун Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси профессори Жониқул Абдуллаевнинг туғилган куни.

    Физика-математика фанлари доктори, профессор Жониқул Абдуллаев 1964 йил Пастдарғом туманида таваллуд топган. Бугун 60 ёшни қарши олган олим 40 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Ушбу кун муносабати билан университет жамоаси  Жониқул Абдуллаевни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият ва улкан зафарлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.