Самарқанд давлат университетига Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

    Мулоқотда Ўзбекистон ва Италия олий таълим тизими муҳокама этилди. Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида Италия тажрибасини ўрганиш ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйишга келишилди.

    Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов Италия университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.

    Шунингдек, СамДУ да Италия таълим марказини ташкил этиш бўйича фикрлар алмашилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.