Самарқанд давлат университетига Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Махаммад Мунирал Ислам ташриф буюрди. Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

    Мулоқотда таълим тизимидаги ислоҳотлар, демографик ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар ҳақида фикр юритилди. Шунингдек, Самарқанд давлат университети Бангладеш олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишди.

    Музокара натижасида СамДУ олимлари Бангладеш университетлари профессор-ўқитувчилари билан ЗООМ платформаси орқали мулоқот қилиб, долзарб мавзудаги тадқиқотларни ҳамкорликда олиб борадиган бўлди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.