Самарқанд давлат университети зоология музейида қор қоплонининг ноёб экспонати мавжуд. Музей масъул ходими Баҳодир Муҳаммадиевнинг айтишича, ушбу жонзот 1936 йилда овчилар томонидан Тожикистоннинг Кўли Калон ҳудудидан овланган. Сўнгра Самарқандга олиб келинган. Бундан хабар топган СамДУ олимлари қор қоплонини музейга олиб келишади. Ўша пайтдаги музей илмий ходими  томонидан ишлов берилиб, экспонат ҳолига келтирилади. Ушбу қор қоплонининг ёши тахминан 10-12 ёшда бўлган. Мазкур экспонат Ўзбекистонда ягона бўлиши мумкин.
    Қор қоплони бугунги кунда йўқолиб бориш арафасида турибди. Ўзбекистон ва Халқаро қизил китобга киритилган. Айни вақтда юртимизнинг Ғарбий Тянь-Шань (Угом, Писком ва Чотқол тизмалари) ҳудудларида 10-15 тадан 30-40 тагача, Ғарбий Помир-Олай (Туркистон, Зарафшон ва Ҳисор тизмалари) ҳудуларида эса 20-30 тадан 50-80 тагача учрайди. 
    Ўзбекистондан ташқари Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ғарбий Сибирь жануби, Муғилистон, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Непал, Бутан каби давлатларида яшайди.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.