Рустам Ибодов – назарий физика ва квант электроника кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори. Ўзбекистон физиклари жамияти аъзоси. Илмий изланишлари микро ва макро оламлар физикаси  жараёнларини назарий йўл билан тавсифлашга қаратилган.

    250 га яқин мақоласи халқаро журнал ва конференция тўпламларида нашр этилган. 40 дан ортиқ мақоласи Scopus базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. Ҳ индекси 7.  Беш ўқув қўлланма муаллифи.

    Рустам Ибодов илмий раҳбарлигида 3 PhD диссертациялари ҳимоя қилинган. 4 халқаро, 3 республика миқёсидаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажарган.

    Айни вақтда “Эйнштейн тенгламаларининг Қора туйнуклар (Black Holes) ва Юмронқозиқ инлари (Wormholes) учун янги ечимлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳалар бўйича Германиянинг Олденбург университети назарий физика бўлими бошлиғи профессор Жутта Кунз  ҳамкорлигида изланишлар олиб бормоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.