Мия тўқималарининг 85 фоизи сувдан иборат. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда 45 миллиондан ортиқ одам депрессиядан азият чекмоқда. Кўп одамлар депрессия ва сувсизланиш ўртасида бевосита боғлиқлик борлигини билмайди. Сувсизланиш депрессиянинг асосий сабабларидан бири бўлган серотонин ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Сиз ичадиган сув миқдорингизни ҳисоблаганингизда, чой, қаҳва, газланган ичимликлар ёки шарбатларни қўшманг. Ажабланарлиси шундаки, бу ичимликлар ўткир сувсизланишга олиб келади. Ҳатто 2 фоиз сувсизланиш ҳам кайфиятнинг ёмонлашишига ва бош оғриғига сабаб бўлади. Етарли миқдорда сув ичиш йўғон ичак, сийдик пуфаги ва ҳатто кўкрак саратони хавфини камайтиради ҳамда пайдо бўлишининг олдини олади.

    Кунлик истемол керак бўлган идеал сув миқдори вазн, ёш, жинс, стресс даражаси, жисмоний машқлар режимига ҳам боғлиқ. 

    Масалан, сизнинг вазнингиз 50 килограм бўлса, 50 ни 30 га кўпайтирасиз, 1500 чиқади. Демак, сиз кунига 1500 миллилитр (1.5 литр) сув ичишингиз керак. 1 стакан сув 250 миллилитр бўлса, сиз кунига 6 стакан сув ичишингиз тавсия этилади.

    Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, она сути билан парваришланаётган болаларга 6 ойликкача сув ичирмаса ҳам бўлади. Сунъий аралашмалар бериб боқилаётган болага овқатлар оралиғида 20-30 миллилитр (бир ошқошиқ) сув бериш мумкин. 6 ойликдан 1 ёшгача 1 стакандан ортиқ сув бермаслик керак.

    Қишда терламасак ҳам, совуқда оғзимиздан оқиб чиқадиган оқим орқали сув йўқотамиз. Чанқоқлик сувсизланишнинг кеч кўрсаткичи бўлиб, бизнинг танамиз функциялари аллақачон бузилганлигини англатади.  Қиш мавсумида сувсизланишнинг баъзи  аломатлари  терининг қичиши, қуруқ йўтал, енгил бош оғриғида намоён бўлади. Сувсизланиш қишки вазнни сақлашни ҳам қийинлаштиради. Агар сиз етарли миқдорда сув ичмасангиз, танангиз истеъмол қилинган овқатдан ёғларни энергияга айлантириш учун етарли кучга бўлмайди. Бундан ташқари, биз кўпинча ташналикни очлик билан аралаштириб юборамиз, бу эса вазн ортишига олиб келади. Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда, қишда етарли миқдорда сув ичиш керак. Қишда намликни сақлаб қолиш учун:

  • Эркаклар кунига камида 8-10 стакан;
  • Аёллар кунига 6-8 стакан;
  • Эмизикли аёллар кунига камида 7-10 стакан;
  • Спорт билан шуғулланадиган эркаклар 10-14 стакан;
  • Спорт билан шуғулланадиган аёллар 8-12 стакан сув ичишлари керак.

    Етарли миқдорда сув ичиш сизни бош оғриғидан ва ҳатто бел оғриғидан халос қилади.

    Мунтазам равишда сувнинг кунлик меъёрини истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди ва соғлиғингизни сақлашга имкон беради.

    Агар сиз сув ичсангиз, кайфиятингиз ва ҳис-туйғуларингиз мувозанатини ҳис қилишингиз мумкин. Ичимлик суви миядаги қон оқимини ва хотира функциясини сақлашга ёрдам беради.

    Ҳар доим эсда тутингки, соғлом тана бахтли ҳаётдир!

 

Феруза Нормуҳаммедова

Самарқанд давлат университети

одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси докторанти.