Бугун Самарқанд давлат университети инглиз ва роман-герман тиллари кафедраси мудири, профессор Равендер Гаргешнинг туғилган куни.

Олим 2019 йилдан буён Самарқанд давлат университетида иш юритиб келмоқда. Унинг ташаббуси билан Самарқанд давлат университетида, хорижий тилларни ўқитишда бутунлай янги педагогик технологиялар қўлланмоқда. 

  Ўзбекистон-Ҳиндистон дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Самарқанд давлат университетининг Ҳиндистон ОТМ лари билан ҳамкорлигини ривожлантиришда ҳам хизматлари беқиёс. 

Самарқанд давлат университети жамоаси сизни таваллуд айёмингиз билан яна бир бор табриклаб, мустаҳкам соғлик, ишларингизга муваффақият ва улкан зафарлар тилайди.