1. Кўчат томирларини кўздан кечириш керак. Улар кесилганда оқ рангда бўлиши лозим. Агар ранги жигарранг бўлса, демак томир зарарланган. Бундай жойларини ёш қаватигача кесиш талаб этилади.
  2. Бир ой олдин тайёрланган чуқурга кўчат томири диаметрига қараб жой тайёрланади. Чуқур марказига 2-3 та қозиқчалар қоқиб қўйиш мумкин.
  3. Чуқур тубида кичик дўнглик қилиб, унинг устига кўчат томирларини жойлаштиринг.
  4. Сўнг кўчат устидан тупроқ тортилади, фақат дарахт танасини бироз силкитиб туриш тавсия этилади. Тупроқ томирлар орасига текис тақсимланиши керак. Илдиз бўйнини ердан тахминан беш сантиметр узунликда қолдиринг. Сепилган тупроқ устини зичланг.
  5. Кўчат танаси диаметри бўйича зичланган тупроқдан бироз тепалик ҳосил қилинг. Бу намлик кетмаслиги учун керак.
  6. Ўтқазилган дарахтни 2-3 челак сув билан суғоринг.
  7. Кўчатни қоқилган қозиққа эркинроқ қилиб боғлаб қўйинг. Агар бундай қилмасангиз, дарахт ўсган сари эгилиб бораверади.
  8. Томирларни музлаб қолишидан ҳимоялаш учун ерни 30 сантиметргача қалинликда чопиқ қилиш керак.
  9. Олма кўчатини ҳар қандай иссиқроқ мато билан ўраб қўйинг, бу кемирувчилардан сақлайди.
  10. Кўчат экилганидан икки ҳафта ўтиб, томирларни ўстирадиган восита билан суғориш мумкин.

Баҳром Холмирзаев,

Самарқанд давлат университети

мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси доценти.