Андрей Иванецга Беларусь Республикаси таълим вазирлиги халқаро ҳамкорлик бошқармаси консультанти Светлана Гаврилова, Белорусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети ректори, Беларусь ректорлар кенгаши раиси Вадим Богуш, Беларусь давлат технологик университети ректори Игор Воитов, Брест давлат университети ректори Юрий Голубевлар ҳамроҳлик қилди.

    Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашув ўтказди.

      Ўзаро музокараларда томонлар учун муҳим бўлган соҳалар: таълим, амалий ва фундаментал тадқиқотларда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

    Учрашув сўнгида Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов Брест давлат университети ректори Юрий Голубевлар билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати,

    Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.