Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан Туркиянинг Бошкент университети Алишер Навоий тадқиқот маркази директори, профессор Абдурраҳмон Гузел Самарқандда бўлди. Олимга туркиялик профессорлар Ҳамие Дуран ва Ниҳал Явузлар ҳамроҳлик қилди.

    Ташриф давомида Самарқанд давлат университети Туркология илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишиб, ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Мартабали меҳмон филология факультетида бўлиб, талабаларга ҳазрат Алишер Навоий ижоди мавзусида дарс берди.

    Абдурраҳмон Гузел СамДУ ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, профессор, навоийшунос олим Ибодулла Мирзаев билан учрашиб, илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласида келишди.  Шунингдек, Ибодулла Мирзаев бош муҳаррирлигидаги “Алишер Навоий” халқаро журнали ҳақида фикр юритилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.