Исроил Жуманов – Самарқанд давлат университети  сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедраси профессори, техника фанлари доктори.

    Исроил Жуманов илмий раҳбарлигида 1 докторлик ва 24 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Республикада ахборот технологиялари соҳаси ривожига муносиб хисса қўшиб келмоқда. 5 монография, 300 дан ортиқ илмий ва услубий ишлар муаллифидир.

    Шунингдек, бугунга қадар 700 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр эттирган. 34 мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган.

    Олим томонидан ишлаб чиқилган қиёфаларни таниш, тафаккурли тизимларни ўргатиш, ахборотларни қайта ишлашни мақбуллаштириш назарий услубиятлар бошқарув ва ахборот технологиялари фани ривожида муҳим аҳамият касб этган ва шу соҳага оид тадқиқотлар илмий жамоатчилик томонидан эътибор қозонган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.