Нурали Мухамадиев – Самарқанд давлат университети Биокимё институти физикавий ва коллоид кимё кафедраси мудири, кимё фанлари доктори, профессор. Олимнинг  Scopus, Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 65  ва республика ҳамда марказий нашрларда жами 150 га яқин мақола, тезислари эълон қилинган.  1 фойдали модель учун патент олган. Шунингдек, 7 монография, 6 дарслик ва 11 ўқув қўлланма муаллифи. Асосий илмий йўналиши “Хроматографик жараёнларнинг физик-кимёси” га бағишланган. 

    Нурали Мухамадиев раҳбарлигида 1 фундаментал, 3 амалий ва 1 инновацион грантлар бажарилган. Олимнинг Ссопус базасидаги ҳ-индекси 2.  Илмий раҳбарлигида 12 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.