Биология фанлари доктори, профессор Назир  Амирханов  1933-йилда Хўжанд вилоятида таваллуд топди. 1950-1955 йилларда Самарқанд давлат университети биология факултетида таҳсил олди. 1955-йилда ўқишни тамомлагач кафедрада ассистент, доцент, профессор лавозимларида ишлади. 

    Қирқ йилдан ортиқ умрини СамДУ да ёш авлодга сабоқ беришга бағишлади.

    Олим 1962-йилда номзодлик диссертатасиясини “Қатрон кочи биологияси ва уни Самарқанд вилоятида маданийлаштириш” мавзусида  Россия ФА Санкт-Петербург Ботаника институтида  ҳимоя қилди. 

    1974-йили “Ўзбекистонда қатронларнинг систематикаси, биологияси, интродукцияси, кимёвий таркиби масалалари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

    Биология фани тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси учун 1978-йилда профессор илмий унвони берилди. 

    1980-йилда профессор Нарзи Амирханов ботаника кафедраси қошида “Ўсимликларни иқлимлаштириш лабораторияси”ни ташкил этди. Чорвачиликда тўйимли ем-хашак базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши кураш экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш борасида халқ хўжалиги учун кўплаб самарали тавсиялар яратди. 

    Бундан ташқари, СамДУ Ботаника боғининг шаклланишида, турли-туман ноёб манзарали ўсимликлар билан бойитилишига ўз ҳиссасини қўшди. 

    Олим 1996-йилда Ню-Ёрк Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайланди. 

    Домланинг икки юздан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақолалари, 6 монографияси ҳамда ўқув-қўлланма ва рисолалари чоп этилган. 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати