Самарқанд давлат университети қошидаги сунъий интеллектни тартибга солиш бўйича Марказий Осиё илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан вебинар ўтказилди. Вебинарда ҳозирги вақтда сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги асосий янгиликлар муҳокама қилиниб, 2023-йил 8-декабрдаги Европа Иттифоқининг сунъий интеллект бўйича низом лойиҳасининг дастлабки келишувини тузишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Европарламент ва Европа кенгаши раҳбарияти ўртасида дастлабки келишув имзоланди. Шартноманинг тузилиши сунъий интеллект соҳасидаги Европа қонунчилигини шакллантиришда муҳим қадам бўлди.
    Ушбу вебинар Самарқанд давлат университетида Erasmus + Jean Monnet “Artificial Intelligence Regulation: European Approach for Central Asia” (project 101124510 – AIREA-CA – ERASMUS-JMO-2023-HEI-TCH-RSCH) дастури доирасида амалга оширилди.